Фатининг товон пули оширилади
03 aug 2020 19:20
News
Фатининг товон пули оширилади
"Барселона" раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Анссумане Фатини қўйиб юбормоқчи эмас, аммо футболчини бошқа клубларнинг қизиқишларидан ҳимояламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли хавбекнинг каталон клуби билан имзоланган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, унинг товон пули айни пайтда 170 миллион еврога тенг. "Барселона" мутасаддилари Фатининг маошини сезиларли равишда ошириш, шунингдек, унга белгиланган товон пули миқдорини 400 млнга кўтариш тўғрисида ўйлашяпти.
"Кўк-анорранглилар" аллақачон ўйинчининг агентлари билан музокараларни бошлаб юборишган.
Хабарингиз бор, Ла Лиганинг жорий мавсумида 7 та гол урган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" клуби 150 млн евро таклиф қилгани тўғрисида ҳам хабарлар тарқалган эди.
Link :
Source : El Chiringuito
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments