Latest news

10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  0 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  0 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  2 08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  1 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  2 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  1 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  9 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  17 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  17

Фати қайси термада ўйнашини ўзи ҳал қилади News

Фати қайси термада ўйнашини ўзи ҳал қилади

“Барселона” ярим ҳимоячиси Ансу Фатининг отаси Бори Фати ўғли билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

Фати Испания фуқаролигини олгач, ушбу юрт термаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Аммо Бори ўғлига Португалия термасида ўйнашни маслаҳат бермоқда. Ансу Фати Гвинея Бисауда туғилган. Бу юрт Португалия колонияси ҳисобланиб, 1973 йилда мустақилликка эришган.

“Мен ҳар доим ўғлим Португалия учун ўйнашини орзу қилардим. Ўйлашимча, у ҳам бу ҳақда ўйлаб кўрган. Аммо ҳозир вазият бироз мураккаблашди.

Биз Португалия футбол федерацияси котиби билан бир неча бор учрашдик. Аммо кейинчалик испанияликлар томонидан бизга босимлар бўлди. Менга ҳаттоки Испания футбол федерацияси президенти ҳам телефон қилди.

Ансу ўзини португалиялик деб ҳис қилади, у ушбу юрт термасида тўп тепиши керак. Ўғлим “Бенфика” футболчиси Умар Эмбало билан кўпроқ мулоқот қилади. Ҳозир ҳаммаси Ансунинг ўз қўлида, сўнгги қарорни у қабул қилади” дея Фатининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда A Bola нашри.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика