Latest news

23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  0 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  3 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  20 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  12 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  15 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  37 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  7 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1

Фаррух Икромов "Сурхон" дарвозасига урилган голларга батафсил изоҳ берди News

Фаррух Икромов "Сурхон" дарвозасига урилган голларга батафсил изоҳ берди

"Бунёдкор" илк турда сафарда “Сурхон” меҳмони бўлди ва ишончли ғалабага эришди.

Шу куни захирадан майдонга тушган ёш футболчи Фаррух Икромов учрашув қаҳрамонларидан бири бўлди. Иқтидорли ва келажаги порлоқ ўйинчи термизликлар дарвозасига киритилган учта тўпда ҳам иштирок этди. Икромов "Спорт" каналига берган интервьюсида голларга изох бериб ўтди. 

"Дастлабки тайм доимо қийин кечади. Иккинчи бўлимда икки жамоа ҳам олдинга ўтди, бўш ҳудудлар юзага келди. Ҳаво ҳарорати иссиқ бўлди. Ўзимиз ҳам бунга тайёр эмасдик. Баҳор эмас, ёз фасли бўлиб кетди. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун мен ва Расул Йўлдошев майдонга тушдик. 

Кўрсатма қандай бўлганди? Захирада ўтириб ўзимнинг позициямдаги ҳимоячиларни кузатшимни ва майдонга чиқиб ўйинни ўз қўлимга олишимни айтишди. Умумий режамиздан ҳужумкор футбол кўрсатиш ўрин олганди. Мавсум бошланиши, ҳаяжон сабабли ҳеч қайси жамоа дастлабки дақиқалардан очиқ футбол кўрсатмайди.

Учинчи голга келадиган бўлсак, олдимда очиқ ҳудуд борлигини кўрдим ва ўша жойга югурдим. Расул Йўлдошев тўпни узатди. Унинг пасини голга айлантирмасам бўлмасди. Дарвозабонни бошида пайқамадим, кейин кўрдим. Иккинчи киритилган тўпда мен Ҳумоюн Муртазоев орқали ўйнамоқчи эдим. Лекин, жамоадошимнинг ўзи барчасини ҳал қилиб қўйди”, - дейди “Бунёдкор” жамоаси аъзоси.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика