Latest news

15:01Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  19 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  14 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

Фарруҳ Зокиров: “Қишки трансфер вақтида таркибни кучайтирамиз” News

Фарруҳ Зокиров: “Қишки трансфер вақтида таркибни кучайтирамиз”

Футзал бўйича Олий лиганинг 2-тур учрашувлари якунланди. “Нефтчи” клуби жорий мавсумни омадсиз бошлади.

Клуб ўтказилган олти учрашувда атига 1 очко қўлга киритди. Хўш, жамоанинг муваффақиятсизликларига нима сабаб бўлмоқда? Бу борада бош мураббий Фарруҳ Зокиров билан боғландик.

“2-тур натижаларига кўра аҳволимиз яхши эмас.Бу турда чемпионат етакчи грандларига етарлича қаршилик кўрсата олмадик. Баъзи бир етакчи футзалчиларимизни оилавий сабабларига кўра, Хоразмга олиб кета олмадик. Бу ҳам натижаларимизга ўз таъсирини кўрсатди. Ёшлар эса жамоага етарлича киришиб кетгани йўқ.

Мавсум давомида ўйинлар ҳали кўп ва вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Баъзи бир ўйинчилар билан хайрлашиб, жамоага янги ёшларни жалб қилмоқчимиз ва селекцияни сусайтирмаймиз.

Молиявий томондан барчаси клуб томондан ўз вақтида бажарилмоқда. Маошлар бўйича кечикиш кузатилгани йўқ.

Қишки трансфер ойнасида янги футзалчиларни таклиф қилиб, янги шартномалар тузилса,яхши ўринда тугатишга интиламиз. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб юқори олтиталикни кўзлаб турибмиз”, - деди Зокиров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика