Latest news

10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  1 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  4 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  41 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  19 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36

Фарруҳ Шотурсунов: "Биринчи бўлимни 3 баҳога лойиқ ўтказдик" News

Фарруҳ Шотурсунов: "Биринчи бўлимни 3 баҳога лойиқ ўтказдик"

Ўзбекистон Про-лигасининг 19-тури доирасида "Ифтихор" (5:1) жамоаси устидан қозонилган ғалабадан кейин "Нурафшон" ярим ҳимоячиси Фарруҳ Шотурсунов ўз фикрларини билдирди.

"Қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлимда йигитлар билан қовуша олмадикми ёки иссиқ халақит қилдими билмадим. Бироқ жуда қийналдик. Танаффусда йигитлар билан иккинчи бўлим хусусида гаплашиб олдик ва кейинчалик барчаси яхши томонга ўзгарди. Биринчи бўлимни 3 баҳога лойиқ ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз очилиб кетди ва кетма кет голлар уришни уддаладик.

Про-лиганинг савияси ошмоқда. Бу кейинчалик ҳам давом этса керак. Ўзбек футболидаги ўзгаришлар туфайли Про-лига ҳам анчагина кучайди деб ҳисоблайман.

Янги футболчилар жамоага тезда кўникиб кета олади. Чунки бу ердаги йигитлар ўзаро аҳил. Янгиларни акаси ёки укасидек қабул қилади.

Узоқ вақт ўйинга тушмагандан кейин бирданига баҳсга қайтса, ҳар қандай футболчига қийин бўлади. Ҳа, ўртада дисквалификация сабабли бир неча турларда қатнашмадим. Аммо, машғулотлар туфайли ўз жисмоний ҳолатимни ушлаб тура олдим", - деди футболчи.

"Нурафшон" - "Ифтихор" учрашувида Фарруҳ Шотурсунов дубль қайд этишга муваффақ бўлди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика