Latest news

08:07ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   0 07:55Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  14 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди" News

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси бирин-кетин ғалабалар қозониб, турнир жадвалида кўтарилмоқда.

Жумладан, Суперлиганинг 20-турида бекободликлар сафарда "Қизилқум"га қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ўйиндан кейин "Металлург" футболчиси Фарруҳ Иброҳимов фикрларига қулоқ тутдик.

- Фарруҳ, дастлаб "Қизилқум" билан ўйин ҳақида фикрларингиз билан бўлишснгиз...

- Навоийда жуда қийин баҳс ўтишини олдиндан билардик.  Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Жамоамиз билан ғалаба қозонишни астойдил истадик ва якунда муваффақият қозондик.

- "Металлург" иккинчи даврага келиб ўз ўйинини топиб олгандек....

- Дарҳақиқат, биз биринчи даврага қараганда анча сифатли барқарор ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқдамиз. Ўйин жиҳатидан ўсишга эришдик.

- Жамоа мавсумни қайси ўринда тугатишни мақсад қилган?

- Худо хоҳласа, кучли олтиликка кириш ва мухлисларни чиройли ўйинларимиз билан янада хурсанд қилиш.

- Айтинг-чи, жорий мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Жорий мавсум бошидан бери бош мураббийи менга ишонч билдириб, ўйин амалиёти бермоқда. Футболчи сифатида бу мавсум ўсишга эришдим. Шу ўринда менга ишонч билдираётган бош мураббийга миннатдорчилик билдираман.

- Умуман олганда, бош мураббийнинг талабларини тушунишда муаммо бўлмаяптими?

- Биласизми, жамоамиз бош мураббийи кўпроқ ҳужумкор ўйин талаб қилмоқда. Қолаверса, кўрсатмаларни тушуниб олиш қийин бўлаётгани йўқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика