Latest news

09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  2 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  6 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  9 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7

Фарҳод Тожиев: "Голлар уришни соғиниб қолган эдим" News

Фарҳод Тожиев: "Голлар уришни соғиниб қолган эдим"

"Локомотив" ҳужумчиси Фарҳод Тожиев март ойида ПФЛнинг ва FIFA.UZ нинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Бугун бўлиб ўтган “Металлург”га қарши кечган ўйиндан сўнг футболчи иштирокида махсус матбуот анжумани ташкил этилди.
- Сиз клубга бироз кечроқ қўшилдингиз, аммо сермаҳсуллик ажойиб. Буни сири борми?
- Асосий сабаб акам менга кўп ёрдам бераяптилар. Бу ердаги кўп футболчилар билан олдин ҳам бирга ўйнаганман. Ўтган йили омадсиз мавсум бўлганди ва гол уришни рости соғиниб қолгандим. "Локомотив"да имкон қадар кўп гол уришга ва шу билан бирга терма жамоага қайтишга уринаман. Мақсадим шу.

- Қишда сизга "Динамо"дан ҳам таклиф бўлган экан. Нега "Локомотив"ни танладингиз?
- Тўғри "Динамо"дан таклиф бўлганди. Лекин мен "Локомотив" билан Осиё чемпионлар лигасида ўйнашни истагандим. "Динамо"дан тушган таклифни қабул қилмаганим учун раҳбариятдан узр сўрайман. Самарқанд ҳаётимда энг муҳим роль ўйнайди. "Динамо" клубидаги ўйинларим футболга кириб кетишимга сабаб бўлган, у ерда ажойиб голлар урганман, бир мавсумда 20та гол урганман, бундан ташқари миллий терма жамоага ҳам айнан ўша клубдаги ўйинларим орқали чақирув олганман.

- Ҳозирги спорт формангиз қандай ҳолатда? Неччи фоизга тайёрсиз?
- Менимча 85 фоизга тайёрман. Ҳали 100 фоиз тайёр эмасман.

- Олдин ака-ука Тожиевлар анча кўп гол уриб барчани эътиборида туришарди. Охирги йилларда сал сусайгандек кўринмоқда. Бу йил эса акангиз ҳам сиз ҳам кўп голлар ураяпсиз?
- Акам ҳақида гапира олмайман. Агар ўзим ҳақида айтадиган бўлсам, жароҳатим боис ўйинларда ўзимни кўрсата олмагандим. Мана энди жароҳатим битди ва яхши ўйин намойиш этаяпман. Шу сабабли 2 йил ўйинимизда қандайдир пасайиш бўлди.

- "Локомотив" кейинги турда "Пахтакор"га қарши ўйнайди. Сиз учун бу ўйин қандай аҳамиятга эга бўлади?
- Мен учун синов десам бўлади. Мен учун “Пахтакор” алоҳида ўринда туради, шу клубда тарбияланганман. Ўша ўйинда ўзим қандай ҳолатдагилигимни синаб оламан. Шунингдек, "Пахтакор"га қарши ўйнаш мен бахт десам ҳам бўлади, қўлимдан келганича чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- Криштиану Роналду собиқ клуби "Манчестер Юнайтед"га гол урганидан кейин голни нишонламади. Агар сиз "Пахтакор"га гол урсангиз нима қиласиз?
- (кулиб). Менимча бу ўша ҳолатда ҳал бўлса керак, билмадим.

- Бугун ўйин пайтида сиз рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганизда бирдан тўхтаб қолдингиз. Нима учун?
- Мен нега тўхтадим? Ўша пайтда хуштак чалинди. Ҳакам хушат чалди деб тўхтадим, аммо орқага қарасам ҳакам эмас трибунадан хуштак чалишган экан.


www.championat.uz
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика