Latest news

01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  2 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  0 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 00:00КЖЧ. "Интер" - "Флуминенсе"  6 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Фарҳод Соҳибжонов: "Шу мухлислар учун ҳам "Андижон" Суперлигага қайтади" News

Фарҳод Соҳибжонов: "Шу мухлислар учун ҳам "Андижон" Суперлигага қайтади"

Виктор Кумиков бошчилигидаги "Андижон" Про лиганинг тўртинчи турида ўз майдонида "Арал Самали"ни мағлубиятга учратди.

Мазкур учрашувда жамоасининг иккита голига муаллифлик қилган футболчилардан бири Фарҳод Соҳибжоновдир. Ўйиндан сўнг ярим ҳимоячининг фикрлари билан қизиқдик. 


"Хоразм" билан ўйиндан сўнг руҳий тушкунликка тушиб қолган эдик. Агарда бу ўйинни ютиб олсак ҳаммаси ўтиб кетарди. Худога шукур "Арал Самали"ни мағлубиятга учратдик. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Худо хоҳласа шу ишқибозлар учун ҳам жамоа Суперлигага қайтади.  

Про лиганинг дастлабки турларидан жамоаларни кучли ёки кучсизга ажратиш қийин. Рақибимиз илк дақиқалардан бошлаб яхши ҳаракат қилди. Биринчи гол эса ишимизни осонлаштирди. Мураббийимиз нима бўлишидан қатъий назар олдинга прессинг қилишимизни айтганди. 

Мақсадим жорий мавсумни юқори даражада ўтказиб топ клублар сафига бориб қўшилиш. Ҳар бир футболчи катта жамоаларда ўйнашни орзу қилади",- дейди Фарҳод Соҳибжонов



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика