Фарҳод Соҳибжонов: "Пахтакор"га қарши ўз уйимизда ўйнагандек бўлдик"
14 apr 13:20
News
Фарҳод Соҳибжонов: "Пахтакор"га қарши ўз уйимизда ўйнагандек бўлдик"
"Бизни кузатиб келган ва қўллаб-қувватлаб турган "Андижон" мухлисларига минннатдорчилик билдираман. Тарихни мухлислар билан бирга ёздик ва ғалабани улар билан бирга нишонладик. "Пахтакор"га қарши ўз уйимизда ўйнагандек бўлдик.
Тўғрисини айтсам, шунча ўйин ўтказган бўлсак, стандарт ишланмаларимиз фақатгина "Навбаҳор"га қарши ўйинда иш берганди. Шунга қарамай, ҳар ўйинда бу борада тайёргарлик кўрамиз. Стандарт вазиятларда аввалдан яхши тайёргарликка эгамиз. Бугун эса бу иш берди.
Бу йил олдимизга қўйган мақсадимиз юқори. хабарингиз бор, жорий мавсум Осиё Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этамиз. Бугунги ғалаба жуда зарур эди. "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг йигитларнинг руҳияти яна-да юқорилади. Эндиликда стабил ҳолатимизни сақлашга ҳаракат қиламиз", – деди 23 ёшли футболчи.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments