Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  15 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Фарҳод Нишонов: "Суперлига бўлсин, Про лига бўлсин, ҳамма натижа учун ўйнаяпти. Ҳеч ким мухлислар учун футбол ўйнагани йўқ" News

Фарҳод Нишонов: "Суперлига бўлсин, Про лига бўлсин, ҳамма натижа учун ўйнаяпти. Ҳеч ким мухлислар учун футбол ўйнагани йўқ"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Олимпик-MobiUz" – "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Фарҳод Нишонов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида 

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, рақиб ютиш учун ҳеч нарса қилмади. Биз ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Ўйинни назорат қилдик, вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдаланишда совуққонлик етишмади. Машғулотларда буни устида ишлаяпмиз. Ўйлайманки, бу ҳолат ўйиндан ўйинга яхшиланиб боради ва голлар уриб, ғалаба қозонамиз.

- Жамоа таркибида бир-икки футболчилар кўриниш бермади. Бунга сабаб нима эди?

- Жамоа асосий таркибидан ҳеч кимга жой кафолатланмаган. Биз келажакни ўйлаган ҳолда иш тутамиз. Айримлар тартиб-интизомга риоя қилмади. Биз уларни интизомни тўғрилаш мақсадида қайдномага киритмадик. У хоҳ жамоа етакчиси бўлсин, хоҳ сардор бўлсин, қонун ҳамма учун бир хил. 

- Жамоа олдига Кубокда қандай мақсадлар қўйилган?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Суперлига бўлсин, Про лига бўлсин, ҳамма ўзи учун, натижа учун ўйнаяпти. Ҳеч ким мухлислар учун футбол ўйнагани йўқ. Бу жуда ёмон. Мухлис нима учун ўйинларни кўриш учун келмаяпти? Бўш трибуналарда футбол ўйнаш футболчиларга қизиқ эмас. Суперлига ва Про лига баҳсларини кўряпмиз, мухлислар йўқ. Бир нафар мухлисимиз бўлса, биз ўша мухлис учун чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Натижага чиройли футбол орқали эришмоқчимиз. Тан олишимиз керак, бу йўқолиб кетаётган нарса. Мухлислар ҳозир футболга эмас, 10 карра кўпроқ пул сарфлаб, тоққа бориб дам оляпти. Биз мухлислар футболга келиб роҳат олишларини хоҳлаган бўлардик. Биз шу йўлдамиз. Кубок ўйинларида ўз футболимизни намойиш қиламиз. Ишонаманки, Ўзбекистон терма жамоаси ва топ-клубларда ўйнайдиган футболчиларни етказиб берамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика