Latest news

11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  5 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  6 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  18 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  8 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8

Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Бизда 23 нафар тенг кучли футболчи бор. Бундай жамоа билан катта натижага эришса бўлади" News

Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Бизда 23 нафар тенг кучли футболчи бор. Бундай жамоа билан катта натижага эришса бўлади"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Осиё кубоги саралаши доирасидаги Камбоджага қарши ўйиндан кейин (7:0) championat.asia сайтига интервью берди.

"Биринчи ўйинда ғалаба қозондик. Барчаси режа бўйича кечди, захирадан тушганлар ҳам ўйинни кучайтириб беришди. Охирги дақиқаларга қадар бир хил темпда ҳаракат қилдик. Ҳар икки кунда ўйинлар бор, лекин бу бизга муаммо бўлмаса керак. Сабаби бизда 23 нафар бир-бирига тенг бўлган футболчилар бор. Шу боис Непалга қарши ўйинда ҳам асосий таркибда ротация қиламиз.

Йигитлар ҳам жисмонан, ҳам руҳий чарчоқлари чиқди. Бор эътибор иккинчи ўйинга қаратилган. Худо хоҳласа, Осиё кубогига йўлланма оламиз, чунки менда футболчиларга ишонч бор. Аҳил, тажрибали ҳақиқий жамоани кўряпман, захирада ўтирганлар майдондагиларни қўллаб туришибди. Бундай жамоа билан катта натижага эришиш мумкин.

Гуруҳимиздаги вазият ҳозирча жуда чигал, сабаби барча жамоада ҳали имконият бор. Насиб қилса Непални мағлуб этсак, Камбоджа Баҳрайн билан тенгма-тенг ўйнаса керак.

Йигитлар фақат ғалаба ҳақида ўйлашмоқда, барчада ўзига бўлган ишонч бор. Худо хоҳласа ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб, Осиё кубогига чиқамиз", - деди Фарҳод Нишонов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика