Latest news

16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  2 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  1 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  5 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  5 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  1 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1

Фарҳод Абдумавлонов: "Стандарт вазиятлар бизнинг асосий қуролимиз" News

Фарҳод Абдумавлонов: "Стандарт вазиятлар бизнинг асосий қуролимиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси куни кеча Тожикистон билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Илк ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Иккинчи баҳсда эса вакилларимиз 11:2 ҳисобида зафар қучишди. Биз иккинчи ўйинда 4та гол урган Фарҳод Абдумавлонов билан суҳбатлашдик.

-  Бугунги ўйин ҳақида ўз фикрларингизни билдирсангиз?
-  Тожикистонга қарши иккинчи учрашувни ўтказдик, биринчи баҳсда (1:1) жанговар дуранг қайд этдик. Илк учрашувда устунлик биз томонда бўлган бўлсада кўп вазиятлардан фойдалана ололмадик. Бугун эса 11:2 ҳисобида зафар қучдик. Кечаги урилмаган голларни бугун рақиб дарвозасига жойлаб қўйдик. Мураббийимизнинг барча айтган гапларини сўссиз бажардик. Олдинда Вьетнам терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви турипти. Бугунги баҳсдаги хатоларимиз устида ишлаб Вьетнам терма жамоасига қарши бунданда яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Осиё чемпионатигача юқори даражада етиб боришимизга ишонаман.

-  Тожикистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
-  Тожикистон терма жамоаси барча МДҲ давлатлари каби ўйнайди. Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоасининг ўйин услуби бир-бирига ўхшаш бўлгани учун мана шу иккита ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. 


-  Тайёргарлик жараёнида нималарга кўпроқ эьтибор қаратяпсизлар?
-  Асосан жисмоний ҳолатимиз ва стандарт вазиятлардан тўғри фойдаланиш борасида кўпроқ ишлаяпмиз.   

-  Биринчи ўйинимизни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказамиз. Ушбу терма жамоа ҳақида бирон бир маълумотга эгамисизлар?

-  Саудия Арабистони терма жамоасига қарши биринчи ўйинимизни ўтказишни кутмагандик, чунки Қувайт терма жамоасини ОФК чемпионатдан чиқариб ташлаган.  Шунинг учун Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз. Бу терма жамоа ҳақида бизда ҳозирча маълумотлар йўқ, балки мураббийларимизда маълумотлар бордир лекин бизга айтишмади. Буни ўйиндан бир кун олдин айтишади.

- Дилшод Ирсалиев билан суҳбатлашганимда жамоадошингизнинг айтишича Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини Саудия Арабистонига қарши тайёргарлик вазифасини ўтаб берар экан.
-  Тўғри айтипти Саудия Арабистони терма жамоасининг ўйин услуби Иордания термасининг ўйин услубига ўхшаш, сабаби араб давлатларининг ўйин услублари бир хил бўлади деб ўйлайман. Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви биринчи баҳсга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.  

-  Қуръа биз учун омадли келганми?
-  Биз учун омадли келди деб ўйлайман, чунки таниш бўлган терма жамоалар бизнинг гуруҳимизга тушган.
   
Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика