Latest news

16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  1 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  2 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  18 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  39 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13

Фарҳод Абдуллаев: “VAR'да ишлаш учун аввало ҳакамларни тайёрлаш ва ўқитиш керак” News

Фарҳод Абдуллаев: “VAR'да ишлаш учун аввало ҳакамларни тайёрлаш ва ўқитиш керак”

Биласизки, Ўзбекистон футбол ассоциацияси олдида турган асосоий вазифаларидан бири кейинги йилларда юртимизда VAR тизимини такомиллаштириш ва уни ички чемпионат ўйинларида тадбиқ этишдир.

Бугун шу муносабат билан“Бунёдкор” стадиони матбуот анжуманлар залида ўзбекистонлик ҳакамлар учун VAR тизими бўйича семинар ўткилди. Унда ФИФА реферилари, ёш ҳакамлар, назоратчилари иштирок этишди. Семинарни тажрибали ФИФА йўриқчиси Фарход Абдуллаев олиб борди. Унда учрашувдаги баҳсли вазиятларда VAR'дан қандай фойдаланиш, ҳар бир вазиятда одилона қарор чиқариш, пенальти ёки стандарт вазиятлар устидан қарор чиқараётганда VAR'га эҳтиёж сезиш каби мавзуларга тўхталиб ўтилди. Ташкил этилган тадбир якунида ФИФА йўриқчиси Фарход Абдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Мазкур семинар ҳакамларни VAR тизими бўйича ўқитишга ва уларнинг билимларини оширишга йўналтирилган. Биламизки ФИФА ва IFAB бу борада биргаликда кўплаб тадбирлар режасини ишлаб чиқишган. Бугунги семинар эса унинг мантиқий давоми ҳисобланади”, - дея гап бошлади Фарҳод Абдуллаев.

- Семинар ҳакамларни ўқитиш ва билимларини оширишдан ташқари яна қандай мақсадларни ўз ичига олди?

- Ҳакамларга қайси вазиятларда уларнинг ўзлари қарор чиқариши, қайси вазиятларда VARдан ёрдам сўраш лозимлигини тушунтирдик. Шунингдек унинг қандай ҳолатларда зарурлиги ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилдик. Масалан, дарвозага киритилган голни аниқлаш, ёки футболчини огоҳлантириш, четлатишдаги ҳолатларда VAR'нинг аҳамияти катта. Биз бу борада ҳакамлар ва ёрдамчи рефериларга маълумотлар беряпмиз. Мана бугундан уларни ўқитиш жараёнини бошладик. Ўқув курслар давомида ким VAR тизимида ишлайди, ким ёрдамчи вазифасини бажара олади барчасини билиб оламиз. Сўнг уларга IFAB томонидан VAR'да фаолият юритиш учун лицензиялар берилади.

- Ўзбекиситонлик ҳакамлар VAR тизимида ишлашга қай даражада тайёрлар?

- Ҳамма ҳакамлар бу борада ўқишга, изланишга тайёр. Шунинг учун бугундан семинарни бошлаб юбордик. Тўққиз ой мобайнида уларга ўргатамиз, ўқитамиз.

- Жаҳон миқёсидаги учрашувларда ҳаттоки айрим вазиятларда VAR ҳам ёрдам бера оламаётганига гувоҳ бўляпмиз...

- Юқорида ҳам таъкидладим, биринчидан ҳакамларни тайёрлаш керак. Сўнг уларда кўникма пайдо бўлади. Семинарлар қанча кўп бўлса, шунча яхши.

- VAR тизимида ишлаш учун акамлар сони етарли деб ўйлайсизми?

- Ҳозирда биринчи семинаримизга 60дан ошиқ ҳакамларни танлаб олдик. Бироқ, бир неча семинарлар давомида уларнинг сони қисқариши мумкин. Биз фақат энг яхшиларини танлаб оламиз. VAR лицензиясини ҳамма ҳам олмаслиги мумкин. Яхши ҳакам дегани, яхши VAR ҳаками дегани эмас.


Абдулазиз Искнадаров суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика