Latest news

07:50Элдор Шомуродов Италияда  1 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  47 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Тошкент йиғинини якунлади News

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Тошкент йиғинини якунлади

Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" клуби пойтахтдаги йиғинни якунлади.
12 январдан бошланган йиғинда фарғоналиклар жами 5та назорат учрашувини ўтказди. "Металлург"га қарши кечган баҳсда 3:4 ҳисобида имконият бой берилди. Ўша ўйинда урилган голларни томоша қилмаганлар учун видео.

Сўнгра биринчи лиганинг "Оқ-тепа" клуби билан бўлиб ўтган ўйинда Исмоилов шогирдлари 3:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

"Олмалиқ"қа 0:1 ҳисобида, "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Йиғин доирасидаги охирги ўйин "Машъал"га қарши ўтказилди. 28 январь кунги баҳсда муборакликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Жамоа бош мураббийи Мурод Исмоиловнинг айтишича "Нефтчи" яқин орада замонавий академияга эга бўлади (видео). Мавсум бошига қадар жамоага тажрибали ҳимоячилар жалб қилиниши мумкин.

Энди "Нефтчи" 2-10 февраль кунлари Фарғона ҳокими кубоги мусобақасида икки таркиб билан иштирок этади.

Шундан сўнг жамоа 15 февраль куни хорижий йиғин ўтказиш учун Туркияга учиб кетади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика