Latest news

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  1 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  23 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  19 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Фарғонада анъанага айланиб қолган "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилмайдими? (Бекзод Толибов блоги) News

Фарғонада анъанага айланиб қолган "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилмайдими? (Бекзод Толибов блоги)

Кимдир узун мақолаларни ўқишни хуш кўради.

Келтирилаётган маълумотлар кўлами ва ўзаро уйғунлигини таҳлил қилади, ўқиб боргани сайин унинг учун давоми янада қизиқарли бўлиб бораверади. Яна бошқа ким эса қисқа ва лўнда ёзилган мақолаларга қизиқади, узундан-узун мақолаларни ёқтирмайди.

Юқоридаги айтилган иккинчи тоифага мос келувчи кишиларни ҳам тушунган холда мақола сарлавҳасида қўйилган саволга бошиданоқ жавоб бериб кетамиз, "Ҳоким кубоги-2024" ўтказилмайдиган бўлди. Бир неча йиллик тарихига эга ва водийда яхши анъанага эга бўлган турнир айрим сабабларга кўра тўхтатилди. Бу жараён балки вақтинчадир, келаси йилдан яна давом этиши ҳам мумкин, бунисини вақт кўрсатади.

Агар ҳозир сизда нега деган савол туғилаётган бўлса, албатта бунга ҳақлисиз. Бугунги кун давомида менинг манзилим томон энг кўп йўллаган савол ҳам айнан шу бўлди. Чунки "Ҳоким кубоги-2024" ўтказилмаслиги ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларга аллақачон сизиб чиқди. Масалан, айни мавзуда сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ҳам кеча ўзининг телеграмдаги саҳифасида биринчилардан ёзиб ўтганди.

Вазиятдан келиб чиқиб кичкинагина суриштирув ўтказдим, ушбу мусобақанинг ўтказилмаслигига сабаб иштирок этиш учун мурожаат қилган жамоаларнинг сони камлигида бўлган. Водийнинг аксарият клублари қишки ўқув-йиғин машғулотларини Туркияда ўтказаяпти, реал ёндашадиган бўлсак, улар "Ҳоким кубоги-2024"да қатнаша олишмайди. Фарғона футбол ассоциацияси анъанага айланиб қолган ушбу мусобақани ўтказишга тайёр эди, бу ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам маълум қилганди. Бироқ, келиб тушган мурожаатлар сони битта турнир ташкиллаш учун етарли бўлмаган.

"Ҳоким кубоги" биз январь-феврал ойларида қизиқиб томоша қиладиган энг яхши савиядаги футбол мусобақаси эди. Ушбу турнирга ҳар йили қўшни давлатлардан ҳам футбол клублари келиб, бир неча бор иштирок этишганини яхши биласиз албатта. Эшитишимизга қараганда, Қирғиз Республикасининг "Алай" клуби шу йили ҳам қатнашиш истагида бўлган.




Фарғонада ташкил этиладиган "Ҳоким кубоги" мусобақасининг нуфузи ва жозибаси бошқача эди. Масалан, "Нефтчи" ва "Қизилқум" тўқнаш келган финални эслайсизми? Яна "Нефтчи" - "Қўқон-1912" ёки "Қўқон-1912" - "Андижон" финаллари ҳам ўта юқори даражада ўтганди. 2021 йилги мавсумда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ушбу мусобақанинг бош совринига эга чиққан. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар учун ташкил этиладиган қишки ўқув-йиғин машғулотларининг амалий қисмини Фарғонага, "Ҳоким кубоги" мусобақасига кўчирган йиллар ҳам бўлганди.

"Ҳоким кубоги" мусобақасининг бу йилда ўтказилмаётгани учун кимнидир айбдор сифатида кўрсатмадик, бундай қарашда ҳам эмасмиз. Мақола ушбу мусобақа қачон бошланаркан деб кутиб юрган мухлислар учун маълумот ўрнида ёзилди.

P.S. Мақолада "Ҳоким кубоги" мусобақаси иқтидорли ёш футболчилар учун катта тажриба бўларди" қабилидаги баландпарвоз жумлаларни ишлатишни лозим топмадик.

Бекзод Толибов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика