Latest news

23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  0 23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" (матнли трансляция)  6 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  29 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0

Фарғона вилояти ҳокими "Турон" клуби билан яқиндан танишди News

Фарғона вилояти ҳокими "Турон" клуби билан яқиндан танишди

Бугун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган "Турон" клубига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида вилоят раҳбари клубдаги шарт-шароитлар, футбол академияси ташкилланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилаётган қулайликлар билан танишди. Шунингдек, клубнинг келажакдаги режалари мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими “Турон” клуби аъзолари билан учрашув ўтказди ва футболчилар билан яқиндан танишди. Хайрулла Хайитбоевич ПРО-Лиганинг навбатдаги учрашувлари олдидан клубга омад тилаб, эндиликда "Турон”га яқиндан ишқибозлик қилишини таъкидлади.

Сўнгра вилоят ҳокимига эсдалик учун клубнинг 12-рақамли либоси топширилди.

Шуни айтиш жоизки, Хайрулла Бозоров футболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Вилоят раҳбари Ўзбекистон туманига ташрифи чоғида бундан буён "Турон" клуби мунтазам ҳар томонлама қўллаб - қувватланиши хусусида айтиб ўтди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика