Latest news

00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  0 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  2 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  3 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  4 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  19 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги". Еттинчи кун News

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги". Еттинчи кун

Мана ҳаш-паш дегунча “Вилоят ҳоким кубоги-2018” турнирининг еттинчи куни ҳам ортда қолди. Кеча мухлислар “А” гуруҳидаги ўйинлардан баҳраманд бўлишди.


“ИСТИҚЛОЛ”НИНГ ҚИЙИН ҒАЛАБАСИ

Усмон Асқаралиев шогирдлари “Цементчи” билан майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Умуман олганда, Про-лига иштирокчиси турнирда яхши қатнашиоқда. “Истиқлол” ўтган йили “Вилоят ҳоким кубоги-2017”нинг финалига қадар етиб бораганини унутмаслик лозим.

 
“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
4-тур
“Истиқлол” – “Цементчи” – 2:0

 

НУРСИЗ ДУРАНГ  

Гуруҳнинг ҳал қилувчи ўйинлардан бири – “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви кутилганидек, шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа вакиллари ўйин давомида ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Бироқ мухлисларга гол кўриш насиб этмади.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди.

87-дақиқада Баҳодир Пардаев жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ҳужумчимиз рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Унинг биринчи зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга эгалик қилган Пардаев икинчи зарбасида ҳам дарвозани ишғол эта олмади.

 
“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
4-тур
“Қўқон-1912” – “Машъал”  – 0:0
Ҳакамлар
: Олим Тўйчибоев, Равшан Кападзе, Шохрух Аъзамов.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (25. Иқбол Маликжонов-69), 9. Носир Отақўзиев (17. Игорь Таран-69), 18. Баҳодир Пардаев, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 27. Даврон Ҳошимов, 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 8. Собир Ҳамидов, 14. Дониёр Ҳасанов, 98. Ойбек Мирзоҳидов.
“Машъал”: 35. Жавоҳир Ильясов, 2. Искандар Шойқулов, 3. Сардор Раҳмонов, 6. Сардор Абдураимов, 8. Мирзакамол Камолов, 9. Жалолиддин Убайдуллаев, 10. Хумоюн Муртазоев (20. Санжар Зокиров-15), 23. Акрам Баҳриддинов, 27. Никита Павленко, 44. Асил Бегимқулов, 96. Аҳрол Иноятов.
Захира: 30. Ботир Носиров, 11. Аббос Шодмонов, 19. Милан Спремо, 22. Бобур Қосимов, 31. Муҳсин Убайдуллаев, 77. Абдуллох Олимов.

 

ГОЛЛАР ШОУСИ

3 февраль куни ўтказилган сўнгги учрашув эса ҳақиқий голлар шоусига айланиб кетди. “Нефтчи” жамоаси Қирғизистоннинг “Ўш” жамоасига қарши майдонга тушиб, йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда Абдул Азиз Юсупов, Анвар Бердиев, Аббос Махсталиев, Даврон Исақовлар биттадан гол киритишган бўлса Амиржон Сафаров дубл қайд этди. Яна бир гол қирғизистонлик футболчилар томонидан автогол сифатида киритилди.
 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
4-тур
“Нефтчи” -“Ўш” 7:0
Голлар: 
Абдул Азиз Юсупов, Анвар Бердиев, Амиржон Сафаров(2), (автогол), Аббос Махситалиев, Даврон Исоқов.
“Нефтчи”: 1. Виталий Мирний, 35. Даврон Маматов, 3. Шукур Пўлатов, 20. Алишер Саматов, 44. Жасур Азимов, 24. Абдужамол Исроилов, 77. Мухаммаджон Исаев, 33. Илхом Юнусов, 88. Аббос Махсталиев, 10.  Анвар Бердиев, 37. Амиржон Сафаров
Захира: 35. Фаррух Турдалиев, 21. Иқбол Бобохонов, 23. Абдул Азиз Юсупов, 17. Суннатилла Эрматов, 82. Зохир Қўзибоев, 19. Отабек Ахмаджонов, 9. Даврон Исоқов.

4-турдан кейинги вазият


1

Нефтчи

4

3

1

0

14

2

+12

10

2

Қўқон-1912

4

2

1

1

7

3

+4

7

3

Истиқлол

4

2

1

1

5

2

+3

7

4

Машъал

4

1

3

0

6

2

+4

6

5

Цементчи

4

1

0

3

3

12

-9

3

6

Ўш

4

0

0

4

1

15

-14

0


“НЕФТЧИ”ДА ЯНГИЛАР

“Нефтчи” жамоаси сафига янги футболчилар келши давом этмоқда. Кечаги ўйинда  Фарғона жамоаси таркибига янги легионер дарвозабон келиб қўшилди. 25 ёшли украиналик Виталий Мирний  жамоа кўригида бўлиб турибди. “Ўш” жамоасига қарши баҳсда хорижлик дарвозабон “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилди ва бир қатор сейвларни намойиш этиб ўзида яхши таассурот қолдирди.
 

БУГУН ЎЙИНБОСАРЛАРИМИЗ МАЙДОНГА ТУШАДИ


Бугун Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ўринбосарлари гуруҳдаги сўнгги учрашувларини ўтказишади. Вакилларимизга “Андижон” жамоаси рақиблик қилади.


БУГУНГИ ЎЙИНЛАР АНОНСИ:

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“Б” гуруҳи
4-тур
4 февраль

Ёзёвон лочинлари – Тошлоқ           Нефтчи СК стадиони соат 11:00
Навбаҳор – Нефтчи-2                      Нефтчи СК стадиони соат 15:00
Ўз Тонг Конг Хо дам олади

“С” гуруҳи
4-тур
4 февраль (якшанба)

Қўқон-1912 -2 – Андижон   ФарДу стадиони соат 11:00
Ифтихор –  Турон   ФарДу стадиони соат 15:00
Зомин дам олади.



Аброр ДЕҲҚОНОВ.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика