Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  202 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Фарғона ҳоким кубоги. “Цементчи” - учинчи ўрин соҳиби News

Фарғона ҳоким кубоги. “Цементчи” - учинчи ўрин соҳиби

Фарғона шаҳрида ўтказилган ҳоким кубоги турнири бугун якунига етади.
“А” ва “В” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоалар мусобақа регламентига кўра, 3-ўрин учун кураш олиб борди.

Биринчи лига дебютантлари “Ёзёвон-лочинлари” ва “Цементчи” жамоалари ўртасида кечган баҳс кутилганидек қизқарли ва муросасиз руҳ остида ўтди.

Тенг курашлар остида ўтган бахсда биринчи лига тоифасида тажрибали ўйинчиларга эга бўлган қувасойликлар зафар қучди. Гарчи ёзёвонликлар таркиби асосан маҳаллий ёшлардан ташкил топган бўлсада, улар осонликча мағлуб бўлишни истамади ва бутун ўйин давомида рақибини саросимада ушлаб турди.

Ўйинда илк голни “Ёзёвон-лочинлари” футболчиси ургани ҳам сўзимизга исбот бўлса ажаб эмас. Зоҳид Исмоилов 36-дақиқада имкониятдан унумли фойдаланди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Шариф Мирзаев жарима майдонида юза келган пала-партишликни гол билан якунлади. Бундан руҳланган “Цементчи” футболчилари икки дақиқа ўтар-ўтмас ҳисобда олдинга чиқиб олди. Чап қанот ярим ҳимоясида тезкор харакатлари билан ажралиб турган Рустам Абдуҳамидов аниқ зарбаси билан жамоасининг иккинчи голини киритди.

Танаффус вақтида мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олган ҳар иккала жамоа футболчилари навбатма-навбат ҳужум уюштира бошлади. Иккинчи таймнинг 10-дақиқаси ортда қолаётганида Аслиддин Соипов дарвозабоннинг хатосини гол билан якунлаб, “Цементчи”нинг ғалабасини мустаҳкамлашга эришди.

Учрашувда бошқа гол кузатилмади ва шу тариқа Фарғона ҳоким кубоги турнирида қувасойликлар учинчи ўринни эгаллади.

Баҳс якунига етгач Фарғона футбол федерация вице-президенти Салимжон Зокиров “Цементчи” жамоасини диплом билан тақдирлади.
 
Фарғона ҳоким кубоги. 3-ўрин учун
05.02.2015
“Ёзёвон-лочинлари” – “Цементчи” 1:3
Қиргули. “Нефтчи СК” стадиони.
Ҳакамлар
: Санжар Раҳмонов, Даврон Маматов, Даврон Қурчиев, Жавоҳир Ҳакимов.
Голлар: Зоҳид Исмоилов, 36. Шариф Мирзаев, 41. Рустам Абдуҳамидов, 43. Аслиддин Соипов, 55.
“Ёзёвон-лочинлари”: Шуҳрат Сотволдиев, Улуғбек Олимов, Ёқубжон Эргашев, Жаҳонгир Юсуфжонов, Аброр Исмоилов, Зоҳид Исмоилов, Владислав Норов, Боймирза Абдуллаев, Шаҳбоз Абдураҳмонов, Жўрабек Собиров, Баҳром Юсупов.
Захира: Дониёр Минавваров, Анвар Умурзоқов, Амирхон Дилмуродов, Умид Ҳошимов, Дилмуҳаммад Худойбердиев, Анвар Абдураҳмонов, Қобил Эргашев.
“Цементчи”: Шерзод Абдураимов, Аслиддин Соипов, Акмали Раҳимзода, Дилшод Эминов, Ислом Ҳошимов, Умид Боқиев, Умид Матмусаев, Шердор Турсунов, Элёр Мамасолиев, Рустам Абдуҳамидов, Шариф Мирзаев.
Захира: Баҳодир Йигиталиев, Жўрабек Ёқубов, Маъмур Қосимов, Элёр Акбаров, Хожимурод Насриддинов, Улуғбек Исмоилжонов, Азизхон Ибрагимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика