Latest news

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  6 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  6 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  3 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди News

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди

Tags :  ФарДУ
Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби ортда қолган 2023 йилги мавсум якунларига кўра, Фарғона вилояти Иккинчи лигасида чемпионликка эришди.

Мазкур натижа футбол клубига "Биринчи лигага ўтиш турнири" Фарғона вилояти номидан иштирок ҳуқуқини берди.

Шу йилнинг 4-12 декабрь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган "Биринчи лигага ўтиш турнири"да университет футбол клуби мусобақанинг 3-ўрини соҳиби бўлди ва ўз тарихида илк бор Биринчи лига йўлланмасига эга чиқди.

Шу муносабат билан бугун Фарғона давлат университетинг анжуманлар залида клуб вакилларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. Маросимда сўзга чиққан расмийлар университет футбол клубига келгусида ҳам омад ва зафарлар ёр бўлишига тилак билдирдилар. Хусусан, Фарғона давлат университети биринчи проректори Зокиржон Раҳимов "ФарДУ" клубининг Биринчи лигадаги иштирокини профессионал клубларга хос тарзда таъминлаш борасида раҳбарият томонидан барча зарурий шароитлар яратиб берилишини айтиб ўтди. Маросим давомида жамоа аъзоларига медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш жоиз, футбол клуби асосан талаба-ёшлардан шакллантирилган. Шунингдек, жамоа таркибида Отабек Зокиров, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Риза Айвазов, Алишер Паҳрутдинов, Элёр Мамасолиев, Асилбек Ғойибжонов каби таниқли номлар ҳам бор. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Фарғонанинг "Нефтчи" клуби афсонаси, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи" унвони соҳиби Сергей Лебедев ҳисобланади.

Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика