Latest news

00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  0 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  3 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  1 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  13 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  82 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби мавсумолди тақдимот маросими ўтказди ГАЛЕРЕЯ News

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби мавсумолди тақдимот маросими ўтказди ГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 сонли Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида худудларда ёшларни спортга кенг кўламда жалб этиш, хусусан футбол спорт турининг оммавийлигини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Яна бир неча кунлардан сўнг, аниқроғи 3-июнь санасидан Фарғонада футбол бўйича вилоят биринчилиги - Иккинчи лига баҳсларига старт берилади. Шу муносабат билан бугун мазкур чемпионат иштирокчиси - Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби мавсумолди расмий тақдимот маросимини ўтказди.

Тақдимот маросимида Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов, университетнинг "Жисмоний маданият факультети декани Икромжон Юлдашев, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев ва бир қатор мутасадди раҳбар-ходимлар иштирок этдилар. Жорий мавсумда ўз олдига Иккинчи лига ғолиблигини мақсад қилиб қўйган университет жамоасининг мавсумолди тақдимот маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди. Маросим давомида сўзга чиққанлар "ФарДУ" футбол клубига мавсум давомида омад ва ғалабали онлар ёр бўлишини, якунда жамоанинг вилоят биринчилигида ғолиб бўлган холда Биринчи лига мусобақаларига йўлланмани қўлга киритишларига тилак билдирдилар.

Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус




Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика