Latest news

19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  34 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  13 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  13 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  7 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5

"Фанат Суперлига". "Насаф" – "Бухоро" 3:2 News

"Фанат Суперлига". "Насаф" – "Бухоро" 3:2

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади. 

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига".  "Насаф" – "Бухоро"

"Ўйин" соат 18:00да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. 

1-савол: Буффон ўз ўғлига Томас деб исм қўйган. Посбон қайси футболчи шарафига ўғлига бу исмни қўйган? Жавоб: Камерунлик дарвозабон Томас Нконо шарафига. (Темурбек Валиев "Бухоро" мухлиси биринчи бўлди)

2-савол: 2001-2002 йилги мавсумда "Арсенал"нинг бу футболчиси ЕЧЛ доирасидаги 14та ўйиннинг 7тасида (тенг ярмида) майдонга тушган. 1994 йилги ЖЧда иштирок этган бу машҳур футболчи ким? Жавоб: Деннис Бергкамп. Футболчи АҚШдаги мундиалга парвоз чоғида самолётда учишдан қўрқиб қолган. Авиафобияга чалинган футболчи кўпинча клубининг фақат ўз майдонидаги ўйинларида майдонга тушарди. ($Nasaflona$  "Насаф" мухлиси биринчи тўғри жавоб берди) 

3-савол: Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган биринчи хорижий мураббий ким эди?  Жавоб: Убиража Вега Да Сильва (икки жамоа мухлиси бир сонияда тўғри топди)

4-савол: 2011 йил Олий лигада энг охирги ўринни олган клуб қайси?  Жавоб: “Сўғдиёна” (MMMReal "Насаф" мухлиси биринчи бўлди)

Ўйин тугади. "Насаф" – "Бухоро" 3:2

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика