Latest news

10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  0 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли ҳужумчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  5 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  4 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  10 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  12

Фаластинда футбол давом эттирилади News

Фаластинда футбол давом эттирилади

Фаластин футбол федерацияси ички чемпионатни давом эттиришга қарор қилди.

Бу ҳақда федерация президенти Жибрил Ражуб клублар билан мулоқот чоғида маълум қилди. Коронавирус пандемияси сабаб Фаластинда ҳам март ойида футбол ўйинлари тўхтатиб қўйилганди. Лекин эндиликда вазият анча юмшагани боис миллий чемпионат яна давом этадиган бўлди. 

Бу ҳақда федерация раҳбари шундай деди: "Фаластин футбол федерацияси клублар билан ишлашни мақсад қилган. Биз нима бўлмасин бу йилги чемпионатни тугатиб қўйишимиз керак. Биз клубларни ва футболчиларни ҳимоя қилишда давом этамиз, чунки ҳаммамиз учун энг муҳими соғликдир. Чемпионат ўйинлари давом этади, фақат бунинг учун клубларга тайёргарлик кўриб олишлари учун икки ҳафта муҳлат берамиз. Шундан сўнг ўйинлар тўхтаган жойидан давом этади". 

Маълумот учун, Фаластинда миллий чемпионат тугашига уч тур қолган. Учта тур учрашувлари уч кунда бўлиб ўтказилади. Бунинг учун мамлакат шимоли, жануби ва марказидаги стадионлар танлаб олинади ва ўйинлар шу ерда бўлиб ўтади. Чемпионат баҳслари мухлисларсиз тугатиб қўйилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика