Latest news

08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  0 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  1 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  147 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  2 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  8

Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди" News

Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"

Кувайтга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида иштирок этди.


"Кеча айтганимдек ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Ҳар бир рақибни жиддий қабул қилиш керак. Учрашувни яхши бошладик. Машғулотларда ишлаган ғояларимиз иш берди. Футболчилар мени эшитаётганидан мамнунман. Бироқ ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди. Энди менда футболчилар ҳақида кўпроқ маълумот бор.

Негативлар, бу доимо бўладиган ҳолат. Шу вақтга қадар танқидлар бўлмаганми, албатта, бўлган. Лекин уларга эътибор қаратмайман. Доимо ўз ишим ҳақида ўйлайман. Муваффақиятсизликка учраётган одамни ҳам ҳурмат қилиш керак. Мен футболчиларга бироз агрессив бўлиш кераклигини айтдим. Тўпсиз ўйнаш устида ишлашимиз керак. Рақиб прессинг қилмаган тақдирда ҳам бунга тайёр бўлиш керак. Биринчи гол машғулотлар меваси. 

Пенальтини футболчилар амалга оширади, бироқ аввал уни ҳис қилиш керак. Бунинг устида ишлашда давом этамиз. Футболда ҳамма нарсани машғулотлар орқали ривожлантириш мумкин. Файзуллаевнинг ҳолати яхши, бу борада шифокорлар билан гаплашдик.

Ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак. Ғалаба қозонаётган вақтда кўпроқ назоратга урғу бериш зарур. Ҳисоб 2:0 бўлиб тирган вақтда оддий ҳолда тўпни йўқотдик, рақибга имкон бермаслик бу энг муҳими. Бироқ футболчилар мен улардан сўраганимни бажара олишди.

Тўп назорати устида ишлашимиз зарур. Майдонда 90 дақиқа давомида фақат югуриш имконсиз. Шу сабаб футболчилардан бир-бирини яхшироқ тушуниш талаб этилади. 

Бизнинг футбол кўп нарсани ўз ичига олади. Умид қиламанки, футболчилар билан кўпроқ гаплашамиз. Гарчи доим бирга бўлмаса-да, уларга ишонч бериб, видеолар орқали ишлашга ҳаракат қиламиз", - деди Каннаваро матбуот анжуманида.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика