Latest news

20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  0 19:51"Нефтчи" назорат баҳсида Сербия клубини мағлуб этди, Искандеровдан гол  4 19:30Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон Кувайт дарвозасига 5та тўп киритди  1 19:18Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" клуби хўжайини билан учрашди  3 18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  3 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  6 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  6 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  2 16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  3 15:22"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди  14 15:00Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум  4 14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  4 13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  22 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  13

Эх, зарбаларнинг ўндан бири кирганидами... News

Эх, зарбаларнинг ўндан бири кирганидами...

Кеча ўйиндан кейин асабим очиқчасига бузилди. Иштаҳа билан ишлаб турганингда, натижа "пақ" этиб турса совуб кетасан киши.

Ўйиндан олдин Акбар Исматуллаевнинг тишида қаттиқ оғриқ турганлиги боис асосий таркибда тушмаслиги маълум эди. Қолган футболчилар Гонконгга қарши 100% тайёр эдилар. Ўзбекистонда мазкур ўйин трансляция қилинмаганлиги учун кўпчилик натижадан қониқмади. Боиси ҳеч ким ўйинни кўрмагади. Ўйин эса ҳақиқатдан ҳам зўр бўлди. Илк дақиқаларданоқ ҳужум уйиштирдик. Гонконг эса Моуриньога дарс берди. Автобус қўйиш бўйича энг кучли терма жамоалардан бири бўлса ажаб эмас.

Ўйин ҳудди Янги Зелландияга қарши кечган баҳсга ўхшаб кетди. Тўпка бир маротаба тегиш ва шерикларни пас билан таъминлаш орқали. Бу таркиб ҳам ҳудди МТЖ каби ўйинни бир хилда қуряпти. Демак, бу футболчилар МТЖга ўтиб янги дунёга тушиб қолмайдилар.

Илк бурчак тўпини 5-дақиқада ишладик. Даврон Ҳошимов ўйинда деярли ҳужумкор ярим ҳимоячи вазифасида тўп тепди. Чунки Гонконг майдон марказига бориш уёқда турсин, 16талик ичида аҳён, аҳён чиқиб турди. 

Кечаги ўйинда асосан иккита футболчимиз яққол ажралиб турди, бу Даврон Ҳошимов ва Сардор Рашидов. Сардор баъзан ўнг, баъзан чап қанотда ҳаракат қилди. Ўнг қанотга ўтган пайти терма жамоамизнинг ҳужумлари ҳавфли кўриниш олди. Сабаби бу ерда у Ҳошимов билан пас ўйнаб жарима майдончаси ичига тўпни етказиб турди. 

Жарима майдончаси ичида 2-3та футболчини ёриб киришга эришган футболчиларимиз олдида яна 5та гонконглик турарди. Кечирасиз-ку, уларни ҳам алдашни иложи бўлганда бундай футболчи ҳозир "Барселона" ёки "Реал"да бўларди. Бундай вазиятда узоқдан зарба беришга ўтиш керак. Мени қувонтиргани зарбаларимиз энди сал пастроқ учяпти. Шу кунгача футболми бу, ёки регби дердик. Мана секин-секин ўнгланяпти. Шундай зарбалардан Тўхтахўжаев, Рашидов, Искандеров ва Козак бир неча маротаба беришди. Айниқса Рашидовники "подушка" услубида берган зарбалари жуда ҳавфли кўриниш олди. Фақат сал ишлов бериш керак, бунинг учун машғулот бор. Сардор шу мақолани ўқишига ишонаман, Сардор, сенга бутун ЎЗБЕКИСТОН кўз тикяпти, уялтирма ука! Ўзингни қўлга ол, шундай тепгинки, тўп "ДЕВЯТКА"га кириб кетсин.



  • Сардорга мурожаатим. Кейинги ўйинда ё битта гол ёки иккита голли пас бўлмаса, расм бошқа чиқмайди! Қани, ватан учун, Ўзбекистон учун, ота-она учун. Кўзингдаги оловдан ўрмон ёнсин! 


13-дақиқадаёқ ҳисобни очишимиз мумкин эди. Рашидов - Искандеров комбинациясидан кейин тўп Сергеевга етказилди. Одатдаагидек, Сергеевни 4 киши қўриқлаётган эди. Кўп ўтмай Фозилнинг зарбаси автобус ойнасига тегиб "синди". Рақибларимиз 20-дақиқада қарши ҳужум уйиштирдилар. Элдор Суюнов шу билан 80-дақиқа тўпни ўз жарима майдончаси ичида кўрди. 34-дақиқада эса Козак гол уриши мумкин эди. Бу сафар унга Сергеев пасс оширди. Наврўзда ҳам иккита имконият бўлди. Аммо, лекин, бироқ...

Учрашувнинг энг эсда қоларли вазияти  71-дақиқага тўғри келди. Сал аввал мухлисларни қарсакларига сабабчи бўлган Рашидов Мусаевнинг пасидан кейин бўш қолган дарвозага тўпни йўналтирди. Лекин... Лекин, ҳеч ким кутмаганда қаердандир гонконглик ҳимоячи, ҳудди урушда ватанини ҳимоя қилаётгандек бор кучи билан оёқлари билан сирпаниб деярли дарвозага кираётган тўпни олиб чиқиб кетди. Ўзи эса устунга урилиб шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлиб қолди. Бу ерда мен кўпроқ зарбадан кўра, Леунг Чунгни ўзини аямасдан тўпга ташланганини кўрдим. Юқорида бежизга Даврон Ҳошимоқ ҳақида гапирмадим. Бу ўйинчи рақибга қанчалик қўпол бўлиб кўринмасин, майдонга ҳудди аскардек тушади. Рақиб тугур, ўзини ҳам аямайди. 




  • Уни футболчилар МАЙКОН дейишади


Ҳужумлар кетидан, ҳужум. Бари-бир гол уришимиз керак эди. Чунки ҳимояланаётган жамоа тўпсиз тез чарчайди. Гонконг ёнғоғи 74-дақиқада чақилди. Искандеровнинг ҳаволатиб оширган тўпини Сергеев каллада Яп Хунг Фай дарвозасига жойлаб қўйди. Шундан кейин Гонконг очилди ва кўп ўтмади. "16"ни олдида Чан Сиу Кван Филип бир эмас, 4 нафар футболчимизни тўғри йўл билан қолдириб кетди. Биронтасини алдагани йўқ. Шунчаки 4 нафар терилиб турган ҳимоячиларни олдидан тезлик ва ақлни ишга солган ҳолда югуриб ўтиб, футбол тилида айтганда, аллақачон "совуб" қолган Суюнов дарвозасини бир зарба билан ишғол қилди. Шундан кейин яна автобус.

Бу орада Наврўз Алимов ўрнига Воҳид Шодиев тушди, кейин Мусаевни Жўраев алмаштирди. Мустафоев эса Исроилов ўрнида ҳаракат қилди. 

Ўйиндан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ким Пангон кўзида олов билан тушган шогирдларидан фахрланишини айтиб ўтди. Миржалол Қосимовга эса иккита савол бердим холос. Ўйин борасида, тактика ёки таркиб танлашда хато йўқ эди. Бундай пайтда савол ўйлаб топишни ўзи қийин. Шунчаки хорижлик ҳамкасбларим ичида ҳеч ким савол бермаганлиги учун энг қисқа матбуот анжумани бизники бўлмасин деб гап ташлаб қўйдим. Боиси, мусобақадаги энг кам журналист биздан. 




  • Бир томондан кечаги натижадан хурсанд бўлишимиз керак, Футболчиларимиз учун катта сабоқ бўлди.

Ўзбекистон - Гонконг  1:1 (0:0)

Инчеон. Мунхак стадиони, 500 томошабин.

Бош ҳакам: Ал Қайси Али Сабоҳ Адда (Ироқ)

Голлар: Игорь Сергеев 75 - Чан Сиу Кван Филип 80

Ўзбекистон:1.Элдор Суюнов, 2.Егор Кримец, 13.Даврон Ҳошимов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (С), 6.Азамат Исроилов (18.Салим Мустафоев, 63), 10.Владимир Козак, 8.Жамшид Искандаров, 7.Фозил Мусаев (5.Дилшод Жўраев, 86), 16.Сардор Рашидов, 17.Игорь Сергеев, 11.Наврўзбек Алимов (15.Воҳид Шодиев, 54). 

Гонконг:1.Япп Хунг Фай (С), 4.Леунг Нок Ханг, 5.Леунг Квун Чунг, 6.Тан Чун Лок,7.Чак Йиу Квок Томми (17.Чанг Пак Ханг, 69), 9.Вонг Ваи (8.Ли Каи Йию, 62), 12.Чан Сиу Кван Филип, 14.Фонг Пак Лун, 15.Аннан Кристиан Квеси (10.Жу Йингзи, 78), 16.Там Лок Хин, 20.Ло Конг Ваи.

Огоҳлантиришлар: Фозил Мусаев (64) - Ло Конг Ваи (25), Аннан Кристиан Квеси (65), , Чанг Пак Ханг (70), Леунг Нок Ханг (78).


Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика