Latest news

01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  20 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  5 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62

Европани забт этаётган янги топ форвард ҳақида News

Европани забт этаётган янги топ форвард ҳақида

29 январь куни "Наполи" ўта муҳим баҳсда "Рома"ни (2:1) енгди, айниқса биринчи гол жуда чиройли чиқди.

17-дақиқада Хвича Кварацхелиянинг узатмасидан кейин Осимхен тўпни ўзига ўнглаб, кейинги ҳаракатда Руи Патрисиу қўриқлаётган дарвозани "ўққа тутди". 

Гол ҳар икки жамоа мураббийларини ҳайратда қолдирди.

Лучано Спаллетти ўша вазиятни қуйидагича изоҳлади: "Бу голда ҳамма нарсани кўриш мумкин: техник маҳорат, тўп билан икки рақиб қуршовида ҳам нозик ҳаракатларни амалга ошира олиш ва у шу қадар кучли зарба бердики, худдики оёқда эмас, тўпотар қурилмадек тасаввур уйғонди".

Жозе Моуринью эса Осимхенни бир йўла Дрогба билан солиштирди: "Осимхен ҳам ўша даражадаги ўйинчи, аммо Дидье йиқилавермасди. Агар Виктор Англияга боришни истаса, ўзгариши зарур. Сабаби Италияда унинг қилиқларига кўз юмишмоқда, Англияда эса қийинроқ бўлади". 

"Наполи" – "Рома" учрашуви вақтидаёқ Жозе Моуринью ва Виктор Осимхен қўл бериб кўришиб, бир-икки оғиз фикр алмашишга ҳам улгуришди.

Ўиндан кейинги матбуот-анжуманида Моуринью диалогда нима ҳақида гап кетганини ошкор этди:



"Мен унга ўта чиройли гол урганини ва бундай муғомбирлик ишлатиб йиқилавермаслиги кераклигини айтдим. Фантастик гол, у шу мавсум доирасидаги ўтган учрашувимизда ҳам ўхшаш гол муаллифи бўлганди, фантастик футболчи. Лекин у муғомбирлик билан жарима зарбалари ишлашга уринишни тўхтатиши зарур".


Осимхеннинг статистикаси — топ

2022/23-мавсум Виктор Осимхен учун "Наполи" таркибидаги энг яхшиси: 16 ўйинда 14 та гол ва 3 та голли узатма. Гол+пас тизимида Осимхен бундан яхшироқ натижага фақат бир марта эришган: 2018/19-йилги мавсумда "Шарлеруа" сафида Виктор 34 учрашувда 19+3 кўрсаткич қайд этганди. Худди шунча (17) очкони ҳужумчи "Лилль"да 2019/20-йилги мавсумда (13+4) расмийлаштирган, бироқ у мавсум нигериялик 27 баҳсда майдонга тушганди.


Ҳозир Виктор Осимхен вазифани 16 учрашувда бажариб улгурди. Ёки бу шунчаки маҳсулотнинг трансфердан аввалги рекламасими?


Фото: East News/Andreas SOLARO / AFP; REUTERS/Ciro De Luca 


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика