Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум
19 nov 03:38
News
Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум
Европада ЖЧ саралашининг гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди. Италия, Украина, Косово, Польша, Дания, Туркия, Уэльс, Словакия, Чехия, Албания, Босния ва Герцеговина ҳамда Ирландия ўз саралаш гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда ўтиш ўйинларига йўлланма олди.
Бу жамоаларга Миллатлар лигасидаги энг яхши рейтингга эга Руминия, Швеция, Шимолий Ирландия ва Шимолий Македония термалари қўшилишади. Ўтиш ўйинларига қуръа 20 ноябрь куни ўтказилади. Ярим финал ўйинлари 2026 йилнинг 26 март, финал эса 31 март куни ўтказилади.
Сараланган
1-сават: Италия, Дания, Туркия, Украина
2-сават: Польша, Уэльс, Чехия, Словакия.
Сараланмаган:
3-сават: Ирландия, Албания, Босния ва Герцеговина, Косово
4-сават: Руминия, Швеция, Шимолий Македония, Шимолий Ирландия (миллатлар лигаси)
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Comments