Европа. Яна икки чемпионат баҳслари давом эттирилади News

Европа. Яна икки чемпионат баҳслари давом эттирилади

Коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган Португалия чемпионати баҳслари 4 июндан давом эттирилиши маълум қилинди.

Март ойида тўхтатилган Португалия биринчилигининг 24-туридан кейин мусобақа жадвалини "Порту" бошқармоқда (60 очко). Иккинчи ўриндаги "Бенфика" ҳисобида 59 очко бор. Учинчи поғонани "Брага" клуби (46 очко) банд қилган.

Шунингдек, 23 май куни Чехияда ҳам футбол мавсуми қайта тикланиши эълон қилинди. Чехия чемпионатининг 24 туридан сўнг мусобақа жадвалида қуйидаги клублар етакчилик қилмоқда:

1. "Славия" (58)

2. "Виктория" (50)

3. "Яблонец" (40).

Эслатиб ўтамиз, 16 май куни Германия Бундеслигаси баҳслари ҳам қайтади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика