Latest news

22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  5 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  2 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  79 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  17

"Евро-2020 кундалиги". Шотландия — Чехия ҳамда "D" гуруҳидаги ҳолат ҳақида News

"Евро-2020 кундалиги". Шотландия — Чехия ҳамда "D" гуруҳидаги ҳолат ҳақида

Европа чемпионати гуруҳ босқичи учрашувлари давом этмоқда.

Бугун Тошкент вақти билан 18:00 га белгиланган Шотландия — Чехия терма жамоалар ўртасидаги баҳс "D" гуруҳининг 1-турига якун ясаб берди.

Ушбу баҳсдан аввал қайси бири жамоанинг фаворит эканилиги олдиндан айтиб бўлмасди. Ўйин ҳам шунга яраша бўлди. Баҳс аввалиданоқ ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар ташкил қилишди. Уларнинг хавфлилиги борасида эса Чехиянинг кўрсаткичи нисбатан яхши эди. 15-дақиқада Чехия футболчиси Патрик Шикнинг чап оёқда берган зарбасидан сўнг Маршалл хавфни бартараф этди. 

1-бўлим ўртасида эса ҳужумлар хавфлилик жиҳатдан бироз тушди. Аммо бўлимнинг охирроғида Чехия терма жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Яна ўша Патрик Шик ўнг қанотдан етказиб берилган тўпдан сўнг Шик боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Шу тариқа 1-бўлим ўз ниҳоясига етди. 

Ўйиннинг иккинчи қисмини биринчисида бўлгани каби икки терма жамоа фаоллик билан бошлади. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилди. Ҳатто бир вазиятда Чехия дарвозабони тўпни дарвоза олдидан қайтариб юборди. Аммо учрашувдаги иккинчи голни яна Чехия ва яна ўша Шик урди. Патрик деярли майдон марказидан туриб у рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

25 ёшли Чехия ҳужумчиси Евро-2020 доирасида Шотландия дарвозасига ўзининг иккинчи тўпини 49.7 ярд, яъни 45.44 метр масофадан киритди. Бу 1980 йилдан бери Европа чемпионатларидаги рекорддир — ҳеч ким Шикдан узоқроқ масофадан гол урмаган. Маълумот учун, 1980 йилдан олдин ушбу статистика ҳисобланмаган.

Ушбу голдан кейин ўйин темпи янада ошди. Шотландияликлар олдинга ўтишда давом этишди. Аммо уларнинг ҳеч бири самара бермади. Шу тариқа "D" гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда ҳам ғолиб номи бўлди.

Мазкур гуруҳда 1-турдан сўнг Чехия терма жамоаси тўплар нисбати эвазига 1-ўринда бормоқда. Англия ҳам 3 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни банд этган. Хорватия ҳамда Шотландия терма жамоалари эса 0 очко билан сўнгги ўринда. 

2-тур ўйинлари 18 июнь куни ўтказилади. Тошкент вақти билан соат 21:00 да Хорватия — Чехия учрашув бўлиб ўтса, 00:00 да Англия — Шотландия баҳси бўлиб ўтади.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика