Latest news

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  1 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  9 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  13 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9

ЕВРО-2016. Уэльс - Шимолий Ирландия учрашувига превью News

ЕВРО-2016. Уэльс - Шимолий Ирландия учрашувига превью

ЕВРО-2016 нимчорак финалида Буюк Британиянинг икки жамоаси тўқнаш келади.

ФИФА рейтингида 25-ўринда бораётган Шимолий Ирландия 26-ўриндаги Уэльс билан ўйнайди.

Бу икки жамоа ўзаро 95та ўйин ўтказган. Шулардан 44тасида Уэльс ғолиб бўлган, 27тасида Шимолий Ирландиянинг қўли баланд келган.

Уэльс охирги 8 учрашувда бу рақибга ютқазмаган. Сўнгги бор шимолликлар 1980 йилда Уэльсни мағлуб этган. Жамоалар шу йилнинг март ойида Кардиффда ўртоқлик учрашуви ўтказиб дуранг ўйнашган - 1:1.



Гарет Бэйл жамоадошлари гуруҳда Англияни ортда қолдириб биринчи бўлди. Шимолий Ирландия учинчи ўрин билан нимчорак финалга чиқди. Иккала жамоа ҳам ўз тарихида илк бор Европа чемпионати финал босқичида ўйнамоқда. Бу тўқнашувда ким ғолиб бўлса Венгрия - Бельгия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Ўйинни англиялик Мартин Аткинсон бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади. Бу ҳакам Евро-2016 доирасидаги иккита ўйинда фаолият олиб борди. Германия - Украина, Венгрия - Португалия учрашувларида жами 5 марта футболчиларни огоҳлантирди.

Уэльс - Шимолий Ирландия ўйини бўлиб ўтадиган "Парк Де Пренс" стадионида ҳозиргача мусобақанинг тўртта учрашуви ўтказилди. Булар: Туркия - Хорватия (0:1), Руминия - Швейцария (1:1), Португалия - Австрия (0:0) ва Шимолий Ирландия - Германия (0:1). Кўриб турганингиздек 4та ўйинда дарвозаларга жами 4та гол урилди. Бугун "Парк де Пренс"да Евро-2016нинг охирги ўйини бўлиб ўтади.



Евро-2016, 1/8 финал.
УЭЛЬС - ШИМОЛИЙ ИРЛАНДИЯ 
25 июнь. Париж. "Парк-де-Пренс" стадиони. 21:00
Ҳакам -
Мартин Аткинсон (Англия).

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Уэльс: Хеннесси; Гантер, Честер, Э. Уильямс, Дэвис, Тейлор; Аллен, Лэдли; Рэмзи, Бейл; Робсон-Кану.
Сариқ карточкаси борлар: Воукс, Дэвис

Шимолий Ирландия: Макговерн; Хьюз, Макаули, Кэткарт, Д. Эванс; Бейрд, Дэвис, Норвуд, Уорд, Даллас; Лафферти.
Сариқ карточкаси борлар: Кэткарт, Даллас, Д. Эванс, Уорд  

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика