Евро-2016. Қайси мамлакатлар мезбонлик учун кураш олиб боргандилар?
01 jun 2016 15:50
News
Евро-2016. Қайси мамлакатлар мезбонлик учун кураш олиб боргандилар?
Номзод мамлакатлар:
Италия - бунгача икки маротаба Европа чемпионатига мезбонлик қилган (1968, 1980)
Туркия - аввал ҳеч қачон қитъа чемпионатига мезбонлик қилмаган
Франция - бунгача икки маротаба Европа чемпионатига мезбонлик қилган (1960, 1984)
Дастлабки босқичда эса яна бир қанча мамлакатлар мезбонликни қўлга киритишга уриниб кўргандилар:
Норвегия-Швеция - Швеция 1992 йилда Европа чемпионатини қабул қилган. 2009 йилнинг декабрида эса ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлов бўлмагани учун ариза бекор қилинган.
Шотландия-Уэльс - аввал мусобақага мезбонлик қилмаганлар. Молиявий инқироз сабабли номзод олиб ташланган.
Ирландия - бунгача мусобақага мезбонлик қилмаган. Шотландия билан амалга ошмаган музокаралардан сўнг мезбонлик режаси ҳам амалга ошмай қолган.
Россия - бунгача Европа чемпионатини қабул қилмаган. 2009 йилнинг декабрида Шарқий Европада кетма-кет 2 марта турнир ўтказиш имкони бўлмагани учун курашдан чиққан.
Овоз беришнинг якуний босқичи:
Мамлакат 1-раунд 2-раунд
Франция 43 7
Туркия 38 6
Италия 23 -
Шу тариқа Франция Евро-2016 мезбонлигини қўлга киритган.
Comments