Евро-2016 пайтида ким қайси меҳмонхонада яшайди?
01 jun 2016 23:50
News
Евро-2016 пайтида ким қайси меҳмонхонада яшайди?
Ушбу мусобақа давомида қайси терма жамоа қандай меҳмонхонада истиқомат қилиши ва унинг нархлари қанча эканлиги ҳақида таништириб ўтамиз.
АЛБАНИЯ
Албания футбол ассоциацияси Франциянинг шимоли-ғарбидаги беш юлдузли Агапа меҳмонхонасини танлади. Ушбу бинода 45 та номер бўлиб, уларнинг иккитаси люкс хоналар ҳисобланади.
Бир кеча учун нарх: 190 фунт
АВСТРИЯ
"F" гуруҳида Исландия, Португалия ва Венгрия билан тўқнаш келадиган Австрия терма жамоаси Маллемортдаги "Le Moulin des Vernegues" меҳмонхонасида яшайди. 97 та юқори даражадаги номерларга эга мехмонхона атрофи жуда чиройли кўринишга эга. 500 ўриндиққа эга "Стад Муниципал" спорт комплекси ётоқхонага жуда яқин.
Бир кеча учун нарх: 143 фунт
БЕЛЬГИЯ
Европа чемпионатининг етакчиларидан бири ҳисобланган Бельгия терма жамоаси "Гольф ду Медок" меҳмонхонасига жойлашишади. Бино гольф майдони ёнида қурилган. Уларнинг машғулот базасида 9 та футбол майдони бор ва уларнинг 2 таси сунъий қопламали.
Бир кеча учун нарх: 118 фунт.
ХОРВАТИЯ
"Du Golf Barriere" меҳмонхонаси спортчилар учун худди жаннатдек. Хорватия терма жамоаси истиқомат қиладиган ушбу меҳмонхонада 159 та оддий, 11 та люк номер ва гольф учун ажойиб майдон бор.
Бир кеча учун нарх: 207 фунт
ЧЕХИЯ
Чехия терма жамоаси Тур шаҳрининг марказида жойлашган "Clarion Hotel Chateau Belmont"да яшайди. Меҳмонхона 65 та замонавий номер, ажойиб ресторан, ҳоммом, саунага эга.
Бир кеча учун нарх: 118 фунт.
АНГЛИЯ
Англия терма жамоаси Париждан 25 миль узоқликда жойлашган "Auberge du Jeu Paume"га жойлашади. Ушбу меҳмонхонада 92 та номер бор. Ётоқхонадан 1,3 миль нарироқда "шерлар"нинг машғулот майдони жойлашган.
Бир кеча учун нарх: 500 фунт
ФРАНЦИЯ
"CNF Clairefontaine"да мусобақа мезбони Франция терма жамоаси истиқомат қиладиган бўлди. Жамоа шуғулланадиган академия майдонларида Николья Анелька, Луис Саа, Уильям Галлас, Хатем Бен Арфа, Абу Диаби, Мехди Бенатиа, Блез Матюиди, Оливье Жиру ва Тьерри Анри каби юлдузлар футбол сирларини ўрганган.
Бир кеча учун нарх: номаълум
ГЕРМАНИЯ
Германия футбол ассоциацияси (DFB) Женева кўли яқинидаги "Эрмитаж"ни эгаллайди. 2010 йилда қайта таъмирланган тўрт юлдузли меҳмонхонада 80 та номер бор.
Бир кеча учун нарх: 400 фунт
ВЕНГРИЯ
Венгрия терма жамоаси "Terre Blanche Hotel"да қўним топади. Меҳмонхонада барча шароитлар яратилган.
Бир кеча учун нарх: 469 фунт
ИСЛАНДИЯ
"Les Tresoms" меҳмонхонаси ёзда Ислания терма жамоасини қабул қилади. Январь ойида тўлиқ қайта таъмирланган бинода 52 та номер, 2 та ресторан ва ташқи ҳовузга эга.
Бир кеча учун нарх: 258 фунт
ИТАЛИЯ
Италия терма жамоаси Монпельедаги "Hotel Courtyard by Mariott"га жойлашишади. Шаҳарнинг жуда қулай жойида жойлашган меҳмонхонада 123 та номер, 5 та мажлислар зали мавжуд.
Бир кеча учун нарх: 106 фунт
ШИМОЛИЙ ИРЛАНДИЯ
Шимолий Ирландия терма жамоаси тўрт юлдузли "Chateau de Pizay" меҳмонҳонасида қўним топишади. Ўрта асрларда қурилган сарой антиквар хоналарга эга ва атрофи боғ билан ўралган.
Бир кеча учун нарх: 212 фунт.
ПОЛЬША
Германия, Украина ва Шимолий Ирландия билан бир гуруҳдан ўрин олган польшаликлар "Hotel Hermitage Barriere"га жойлашишади. Меҳмонларга 184 та оддий ва 16 та люкс номер хизмат кўрсатади.
Бир кеча учун нарх: 150 фунт.
ПОРТУГАЛИЯ
Криштиану Роналду ва унинг жамоадошлари "Domaine de Bellejame"да қўним топишади. 79 та номерга эга меҳмонхонада деярли барча шароит яратилган.
Бир кеча учун нарх: номаълум
ИРЛАНДИЯ
"Trianon Palace Versailles"га жойлашадиган Ирландия терма жамоаси Европа чемпионатида Италия, Бельгия ва Швеция билан бир гуруҳда ўйнайди. 4 юлдузли меҳмонхонада 199 та номер мавжуд.
Бир кеча учун нарх: 211 фунт.
РУМИНИЯ
"Chateau Hotel Mont Royal" деб номланган 5 юлдузли меҳмонхонага Руминия терма жамоаси жойлашадиган бўлди. XIX асрда қурилган қасрда деярли барча шароитлар яратилган.
Бир кеча учун нарх: 274 фунт.
РОССИЯ
Россия терма жамоаси 110 та номерга эга "Hotel Renaissance Hippodrome Saint Cloud" меҳмони бўлади. Меҳмонхона ёнида отчопар жойлашган.
Бир кеча учун нарх: 246 фунт.
СЛОВАКИЯ
"Vichy Spa Hotel les Celestins" меҳмонхонаси Словакия терма жамоаси аъзоларига хизмат кўрсатади.
Бир кеча учун нарх: 153 фунт.
ИСПАНИЯ
Европанинг амалдаги чемпиони Испания терма жамоаси "Hotel Atalante Relais Thalasso and Spa"га жойлашишади. Висенте дель Боске шогирдлари сув ҳарорати 32 даражага етиши мумкин бўлган денгиз ёнида дам олишади.
Бир кеча учун нарх: 193 фунт.
ШВЕЦИЯ
Швеция футбол терма жамоаси "Chateau des Tourelles"ни танлади. Златан Ибрагимович ва унинг жамоадошлари 105 та номерга эга, ҳовузи 32 даражагача иситилиши мумкин бўлган меҳмонхонада истиқомат қилишади.
Бир кеча учун нарх: 180 фунт.
ШВЕЙЦАРИЯ
Швейцария терма жамоаси Франция жанубида жойлашган энг арзон "Vichy Spa Hotel Montpellier Juvignac" меҳмонхонасида яшайди. Бу ерда деярли барча шароитлар мавжуд.
Бир кеча учун нарх: 86 фунт.
ТУРКИЯ
Туркия "Hotel Dolce Frégate Provence" меҳмонхонасини банд қилишган. Улар Европа чемпионатида Хорватия, Чехия ва Испания терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.
Бир кеча учун нарх: 204 фунт.
УКРАИНА
Украина терма жамоаси янги 5 юлдузли "Hotel Rennaissance Aix-en-Provence"ни эгаллайди. 133 та номерга эга меҳмонхонада СПА марказ, бассейн, парли баня ва фитнесс марказлари бор.
Бир кеча учун нарх: 131 фунт.
УЭЛЬС
Ўз тарихида илк маротаба Европа чемпионатида қатнашадиган Крис Коулман шогирдлари "Novotel Thalasso Dinard" меҳмонхонасида яшашади. 30,000 квадрат метр жойни эгаллаган меҳмонхонада 173 та хона, соғломлаштириш маркази, ҳаммом ва ҳовуз мавжуд.
Бир кеча учун нарх: 129 фунт.
Comments