Latest news

00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  3 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  2 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  12 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  2 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  9 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона"га битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  0 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  11 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  5 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  11 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  17 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  13 20:17Виктор Фонт Лапортани аёвсиз танқид қилди: "Унинг даврида шаффофлик йўқолди ва алдов авж олди"  11 19:46"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди  6 19:42Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"  4 18:55"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Ҳусанов ва Гэҳи "шаҳарликлар" ҳимоя марказини қўриқлайди  19

ЕВРО-2016. Финал превьюси News

ЕВРО-2016. Финал превьюси

Бугун 2016 йилги Европа чемпионатининг энг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади.

Финалга Франция ва Португалия терма жамоалари етиб келишди.

Португалия терма жамоаси бугун ўз тарихида биринчи бор халақаро мусобақада чемпион бўлиши мумкин.

Франция ўз майдонида 1984 йил Европа ва 1998 йил Жаҳон чемпиони бўлган. Бундан ташқари французлар 2000 йилда Европа чемпионлигини нишонлашган. 



Ушбу жамоалар ўртасидаги 24та ўйиннинг 18тасида Франция ғолиб бўлган. Беш марта Португалиянинг қўли баланд келган ва фақат бир бор дуранг қайд этилган.

Франция ўзаро ўйинларнинг охирги 10тасида ғалаба қозонган. Сўнгги бор бу икки терма 2015 йил сентябрь ойида ўртоқлик учрашувида тўқнаш келишган. Лиссабондаги баҳсда Матье Вальбуэна томонидан урилган гол Францияга ғалаба келтирган. Бу жамоалар охирги марта катта мусобақда 2006 йил Жаҳон чемпионати ярим финалида учрашишган. Ўшанда Зинедин Зиданнинг урган голи ягона бўлиб қолганди.

Португалия сўнгги бор 1975 йил апрель ойида Францияни мағлуб этган - 2:0.

Финал учрашуви англиялик Марк Клаттенбургга ишониб топширилди. Ушбу ҳакам 2012 йил Лондонда ўтган Олимпиада ўйинлари финал учрашувини бошқарган. 2014 йил Европа Суперкубоги финали ва 2016 йилги Европа чемпионлар лигаси финалида ҳам айнан Клаттенбург ишлаган.



Евро-2016, финал.
ПОРТУГАЛИЯ - ФРАНЦИЯ
10 июль. Сен-Дени. "Стад-де-Франс" стадиони.
Бош ҳакам
- Марк Клаттенбург (Англия).

Тахминий таркиблар:

Португалия: Руй Патрисиу; Седрик, Пепе, Фонте, Геррейру; Вилльям Карвалью, Адриен, Жоау Мариу, Саншеш; Нани, Роналду.
Сўроқ остида: Пепе

Франция: Льорис; Санья, Косцельны, Юмтити, Эвра; Погба, Матюиди; Сиссоко, Гризманн, Пайе; Жиру.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика