Latest news

15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  0 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  23 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  6 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  22 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  3 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  76 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  2 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  41

Евро-2016: Чорак финалнинг рақамлари ва фактлари News

Евро-2016: Чорак финалнинг рақамлари ва фактлари

Tags :  ЕВРО-2016
Европа чемпионатининг 1/4 финалида қайд этилган энг муҳим фактлар ва рақамлар билан танишинг.


ЕВРО-2016да Европа чемпионатлари тарихида чорак финалда энг кўп гол урилди (15та гол)

Евро-1996да 4та гол урилган, Евро-2000 – 14, Евро-2004 - 8, 2008 - 11, 2012 - 9та. Чорак финалга чиққан барча жамоалар гол уришга эришишди, бу тарихда илк бор рўй берди

Мусобақанинг энг кўп гол урилган ўйини – Франция – Исландия (7та гол)
Французлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ўйин Евро-2016 рекорди сифатида қайд этилди.

Энг кўп гол урган жамоа Франция (Исландия билан ўйинда 5та гол)
Гуруҳ босқичида 36та ўйинда ҳеч бир жамоа 3тадан кўп гол ура олмади. Нимчорак финалдаги 8та ўйинда Бельгия тўртта гол уришга эришди. 
Чорак финалда Франция битта ўйинда 5та гол урди.

Энг омадли ва омадсиз жамоа – Португалия ва Польша
Португалия ярим финалга биронта ўйинда асосий вақтда ғалаба қозонмай чиқди. Польша эса аксинча мусобақада умуман ютқазмай Евро-2016ни тарк этди. 

Европа чемпионатлари тарихида энг кўп ноаниқ зарба берилган пенальтилар серияси – Германия – Италия (7та ноаниқ зарба)

Мусобақанинг энг тезкор голи – Роберт Левандовски (100-секунд)

Мусобақанинг энг ёш гол урган футболчиси – Ренату Саншеш (18 ёш ва 317 кун)

Чорак финалнинг энг кўп зарба берилган ўйини – Польша — Португалия (33 зарба)

Чорак финалда энг кўп аниқ зарба берган футболчи – Роберт Левандовски (4та аниқ зарба)

Чорак финалда энг кўп бурчак тўпи тепган жамоа – Бельгия (8)

Чорак финалда энг кўп қўполлик қилган жамоа – Португалия (16та фол)

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика