Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  170 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Евгений Чумак: "Шипилов эркакча иш қилди. Абрамовнинг талаблари бошқача. Футболчилар кўрсатмани бажара олмаса, мураббийда нима айб?" News

Евгений Чумак: "Шипилов эркакча иш қилди. Абрамовнинг талаблари бошқача. Футболчилар кўрсатмани бажара олмаса, мураббийда нима айб?"

Жорий мавсумни муваффақиятсиз ўтказаётган "Динамо" жамоасида учинчи бор мураббий ўзгарди.

Дастлаб мавсумни Предраг Роган мураббийлигида бошлаган самарқандликлар бир қатор ўйинларда қониқарсиз натижалар қайд этди. Якунда сербиялик мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди.  Унинг ўрнига тайинланган Андрей Шипилов ҳам узоққа боргани йўқ. Хўш, мағлубиятларда мураббийлар қўнимсизлигига боғлиқми? Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров билан суҳбатда бўлган жамоа ярим ҳимоячиси Евгений Чумак батафсил изоҳ берди. 


- Евгений айни пайтда жамоанинг кайфияти қандай? Олдиндаги учрашувларга тайёргарлик қандай кетяпти?

- Жамоанинг кайфиятини жуда зўр, деб бўлмайди. Турнир жадвалининг охирги ўринида кетмоқдамиз.  Лекин имкониятимиз бор экан охиригача курашамиз. Вазиятни тўғрилаш учун бор кучни сарф қиламиз. 

- "Динамо" "Пахтакор" билан кўрсатган ўйинининг "Насаф" билан кечган баҳсда яримини ҳам кўрсата олгани йўқ. Тошкентдаги беллашувда футболчилар тактик томондан тўғри ҳаракат қилганди. Хўш, нима бўлди?

- Сиз мутлақо ҳақсиз. "Пахтакор" билан бу мавсумдаги энг яхши ўйинимизни намойиш қилдик. Ўйин суратини олиб қарасангиз ҳам рақибдан қолишганимиз йўқ. Жарима майдончамизга қамалиб олиш ёки вақт чўзмадик. "Насаф"га қарши учрашувда 2та жуда қўпол хато қимматга тушди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйинимизни йўқотиб қўйдик, деб ўйлайман. Иккинчи бўлимга катта хоҳиш билан чиқдик. Афсуски, учинчи гол ўйинга нуқта қўйди. Мазкур учрашувда Йованович, Байдуллаев, Бикмаевнинг  йўқлиги билинди. Бу катта ва сезиларли йўқотиш. Бу футболчилар майдонда бўлган аввалги турда қандай ўйин кўрсатганимизни солиштириб кўринг. 

- Бу мағлубиятдан сўнг Андрей Шипилов истеъфога чиқди...

- Андрей Сергеевич жойини ушлаб ўтирмади ва эркакларга ҳос қарор қабул қилди. Омадсизликларда мураббийлар штаби ёки раҳбариятни айбдор сифатида кўрсатиш хато. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Футболчилар майдонга чиқиб мураббийнинг кўрсатмаларини бажармаса айб яна мураббийда бўлиши керакми?  Яна қайтараман ўзимизга боғлиқ. 

- Клубда молиявий жиҳатдан муаммолар кузатилаётгани йўқми? 

- Бу тарафлама умуман муаммо йўқ. Клуб ҳомийларига миннатдорчилик билдираман. Юқорида ҳам айтдим муаммо ўзимизда. Биз ўзимизга ишонишимиз ва ҳеч қандай рақибдан қўрқмаслигимиз зарур. Майдонга чиқиб яхши ўйинларимизни кўрсатишимиз ва олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Бошқа йўлимиз қолмаган. 

- Вадим Абрамов сиз учун бегона эмас. Ўз вақтида "Бунёдкор"да унинг қўл остида бир давра тўп тепгансиз. Бошқаларга қараганда сизда уни тушуниш осонроқ бўлади...

- Тўғри айтдингиз. Вадим Абрамовнинг машғулотлардаги талаблари, футболга муносабати умуман бошқача. Қисқа вақт ичида мураббийнинг кўрсатмаларини ўзлаштиришимиз талаб қилинади. Шундагина биз ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкин. Барчаси ўз қўлимизда. Ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди. 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика