Евгений Чумак: "Динамо" Суперлигада жон сақлаш учун курашмайди"
		
		13 feb 2022 23:02
        News	
	 
				 
				Евгений Чумак: "Динамо" Суперлигада жон сақлаш учун курашмайди"
Самарқандликлар 3 февраль санасидан эътиборан Туркиянинг Сиде шаҳрида янги мавсумга ҳозирликни олиб боряпти. Жамоанинг бугунги машғулотида бўлган сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров украиналик ярим ҳимоячи Евген Чумакнинг фикрларини олди.
- "Динамо" Ўзбекистондаги учинчи жамоангиз ҳисобланади. "Бунёдкор"да етарли ўйин амалиёти берилмаганди. "Металлург"даги фаолиятингиз ўзингиз истагандек кечдими?
- Андрей Шипилов бошчилигида "Металлург"даги фаолиятим 2020 йил бошланди. Кўп ўйинларда тўлиқ ҳаракат қилдим. Кейинчалик эса бошқа мураббий келди, у билан муносабатларимиз ёмон кечди. Янги мураббий нафақат мен билан, балки бутун жамоа билан шундай эди. Буни эслашни ҳам истамасдим. Юқорида айтганимдек Бекободдаги илк йилимдан нолимайман.
- "Динамо" билан янги мавсумга тайёргарлик хусусида...
- Барчаси режадагидек кетмоқда. Самарқанддаги йиғинда кўпроқ юкламалар берилган, жисмоний машғулотлар асосий планга чиқди. Туркияда эса тактика ва ўйинни йўлга қўйиш борасида ишламоқдамиз.
- "Динамо" Суперлигага қайтган жамоа сифатида қайси ўринларга курашади?
- Ишонтириб айтаманки, мухлислар майдонда борини бермай ўйнаётган футболчиларни кўришмайди. Чунки раҳбарият олдимизга вазифа қўйди. Ҳеч ким шунчаки майдонга тушмаслиги аниқ. "Динамо" Суперлигада илк бор иштирок этаётгани йўқ. Шу боис камида кучли бешталикдан ўрин олишга ҳаракат қиламиз. Пастки ўринларда юрмоқчи эмасмиз. Жон сақлаш учун курашмаймиз.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments