Latest news

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  24 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  23 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  6 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  13 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  13

Это′Онинг "Интер"га ўтиши қандай рўй берганди? News

Это′Онинг "Интер"га ўтиши қандай рўй берганди?

Миланнинг "Интер" клуби собиқ ҳужумчиси Самюэль Это′О 2009 йилда Жозе Моуринью уни қандай қилиб "Барселона"дан "нерадзуррилар" сафига кўчиб ўтишга кўндирганини ёдга олди.

"Моуринью мени чиндан ҳам ишонтира олганди. У менга "Интер"нинг тўққизинчи рақами акс этган либос фотосуратини юборди ва шундай ёзди: "У сеники, у сени кутяпти".

Кейинроқ Матерацци ҳам менга хабар жўнатди: "Агар "Интер"га ўтсанг, биз ҳамма нарсани ютиб оламиз".

Фаолиятим давомида бунақаси бўлмаганди. Ушбу хабарлар менинг якуний қароримда жуда муҳим рол ўйнаган", – деди Камерун футболи афсонаси La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Это′О Милан клуби шарафини 2009-11 йилларда ҳимоя қилиб, Италия чемпионати, кубоги, ЕЧЛ ва клублар ўртасидаги ЖЧда зафар қучган эди. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика