Етиб келдик-ми?
22 jun 2014 12:33
News
Бугун Александр Шадрин бевақт орамиздан кетди. Аввало ҳаммаси яратгандан, тақдирдан ҳеч биримиз қочиб қутула олмаймиз.
Завтра может не наступить ни когда, проживай каждый день как последний. Время преврощает секунды в года, мы все когда ни будь там будем поверь мне!
Бу гапларни Сашанинг "одноклассники" саҳифасидан топдим. 2011 йил ёзган экан. Ўзи вафотидан бир неча соат аввал ижтимоий тармоқда дўстлари билан гаплашган.
"Локомотив" фан клуби аъзоларини айтишича, Шадрин сўнгги пайтлар кулиб юрган экан, "Футбол Мед" мени юрагимни касал дейди, аслида ундай эмас, соппа соғман".
Афсуски Шадрини соғ эмас экан, касал экан, аммо унинг касали юрагида эмас, юракдан бир неча қарич пастда бўлган ошқозонда экан! Ошқозон касали одатда бир кунда ривожланиб, ўлимга олиб келмаса керак. Ҳар ҳолда танишларим айтишди. Аввалдан бу касаллик ўз аломатини беради. Наҳот буни "Футбол МЕД" пайқамаган бўлса? Нега касал болага ўйинга тушишга рухсат берди ва қандай йўл билан?
Муаззам опанинг шаҳсан ўзи 2 йил аввал бир клубдан 15 нафарга яқин футболчи носоғлом чиққанлигини айтган эди. Аммо ўша жамоа мавсумни бошлаган, хўш қандай қилиб ўша жамоа мавсумни бошлади ва нима учун? Гувоҳим бор, бир кишига бутунлай футболни ташлаши кераклигини айтган. Аммо у ҳам бугун тўп тепяпти. Рухсатни қандай олишаётганлиги сизга қизиқ эмасми?
Мени сўнгги бир ойда қизиқтираётган нарса, машғулотлардан кейин футболчиларни етарли даражада витамин билан тўйинмаслиги бўлаётган эди. Бу ҳақда Одил билан ҳам алоҳида гаплашдим. Нега "Анжи" ёки Россиянинг бошқа бир клубидаги витаминлар бизнинг медикларимизда йўқ? "Локомотив", "Насаф", "Бунёдкор" ва "Пахтакор"дан бошқа клубларни "аптечка"сини очиб кўринг, нима бор-у, нима йўқлигини кўрасиз. Боридан йўғи кўп.
ПФЛни тубдан ислоҳ қилиш керак, тубдан! 80% ҳодимни ишдан олиш керак. Келишилган ўйинларга барҳам берамиз деган ташкилот, бугун келишилган ўйинларда комиссар. Мана сизга сюрприз-у, ана сизга сюрприз!
Жонга тегдику бундай футбол! Яқинда битта легионер айтаяпти, "иштаҳа билан келган эдим чемпионатингизга, бу ерда уйда ғалаба қозониб, сафарда мағлубиятга учрашимиз керак экан". Эх....
Футболчилар сизларга ҳам қойил қолмадим. Олди сотдига кетадиган ўйинларга ажратиладиган пулга яхши шифокор, яхши бир тиббий анжомлар, витаминлар ҳарид қилса бўлади. Шунда ҳар қанча машғулот ўтказинг, сизга керакли витаминларни берсинлар, тетик бўласиз. Мана шунда сиздан фойда кўпроқ тегади, нафақат клубга, балки ватанга. Кўплаб футболчилар эса тайёр ғалабани қўлга киритиб мукофот олишга кўникиб қолганлар. Шу яхшими? Ҳамма билиб бўлди, ўйинлар ўйин эмас, шоулигини.
Суп-е... Шу керакмиди ПФЛ? Бир неча йил аввал Фарҳод Магометов, ПФЛ энди икки ёшга тўлди, 2 ёшга тўлган болани оёғи энди "чиқади" деб ҳаммамизни овутган эди. Кўрдик оёғи чиқиб юрганини, мана биттаси кетди...
Биринчи лигани гапирмайман. Тоза сув қолиб, оқава сувни баклажкага тўлдириб ичади. Меҳнат қилиб биринчи лигада қатнашмоқчи бўлган клубларни ҳакамлар "сўйиб" ташлаяпти! Битта ҳакам нима дейди яқинда, "бизга иш қолмаяпти, икки жамоа ўзаро келишиб қўйишяпти". Мана ПФЛ қаерга етиб келди.
Лекин кўзимиз очилиши учун бир кишини вафот этишини кутишимиз шарт эмас эди.
Нодирхўжа Юлдашев

- Таржимаси: Балки эртамиз бўлмас. Шунинг учун ҳар бир ўтаётган кунингизни сўнггисидек ўтказинг. Сония йилларга тенг, биз барчамиз бир кун у ерда бўламиз!

Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments