ESPN: Игуаин, Ди Мария, Лавесси ва Биглия ҳам Аргентина термасидан кетмоқда
27 jun 2016 12:11
News
ESPN: Игуаин, Ди Мария, Лавесси ва Биглия ҳам Аргентина термасидан кетмоқда
Аргентина терма жамоасининг Америка кубоги финалида мағлуб бўлгани футболчиларга жуда қаттиқ таъсир қилган кўринади.
Сабаби яна тўрт футболчи миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди. Булар Гонсало Игуаин, Эсекиэль Лавесси ва Лукас Биглия, деб хабар бермоқда ESPN.
Улар ортидан Анхель Ди Мария ҳам кетишга тайёр.
Олдинроқ Лионель Месси, Хавьер Маскерано ва Серхио Агуэро терма жамоадаги фаолиятларини тугатишгани ҳақида эълон қилишганди.
Link :
Source : espn.co.uk
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments