Latest news

19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  3 19:04"Реал" — "Барселона". "Эл Класико" учун таркиблар маълум  14 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  96 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

ESPN 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рейтингини тузди, Абдуқодир Ҳусанов ҳам эътироф қилинди News

ESPN 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рейтингини тузди, Абдуқодир Ҳусанов ҳам эътироф қилинди

ESPN нашри 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.

Рейтингда футболчиларнинг юқори даражадаги ўйинлари, барқарорлиги давомийлиги ва ўсиш жараёни потенциалига қараб ўринларга ажратилган. Кучли ўнлик эса шундай кўриниш олган:

1. Ламин Ямаль ("Барселона");

2. Флориан Виртц ("Байер");

3. Жуд Беллингем ("Реал");

4. Пау Кубарси ("Барселона");

5. Жоау Невеш (ПСЖ);

6. Уоррен Заир-Эмери (ПСЖ);

7. Хави Симонс ("РБ Лейпциг");

8. Гави ("Барселона");

9. Александар Павлович ("Бавария");

10. Савио Морейра ("Манчестер Сити"). 

Қайд этиш керак, мақолада ESPN нашри рейтингга киритилиши мумкин бўлган футболчилар ичида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам номини ёзиб ўтган:

"Умуман олганда ёш саналган футболчилардан марказий ҳимоячилардан кўра, ҳужумга мослашганлар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишади. Масалан, бу рўйхатга ПСЖдан Лукас Беральдо ёки "Тулуза" посбони Гийо Рестес ҳам ўрин олиши мумкин эди. Бироқ уларга ҳали кўпроқ ўйин амалиёти керак. Ундан ташқари, яна бир қанча ҳимояга ихтисослашган футболчилар: Жоржо Скальвини ("Аталанта"), Льюис Холл ("Ньюкасл"), Абдуқодир Ҳусанов ("Манчестер Сити"), Конор Брэдли ("Ливерпуль") ва Патрик Доргу ("Манчестер Юнайтед") кабиларнинг ҳам ушбу рейтингга қўшилиши эҳтимоли кўриб чиқилди".

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика