"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Максим Лисицин – Қирғиз Республикаси бош мураббийи!
14 jun 2024 11:17
News
"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Максим Лисицин – Қирғиз Республикаси бош мураббийи!
У терма жамоани сентябрь ойида бошланадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралашнинг учинчи босқичига тайёрлайди.
Максим Лисицин Қирғиз Республикасидаги фаолиятини 4 йил аввал бошлаган. 2022 йилда унинг бошчилигидаги U-20 ёшлар терма жамоаси Осиё Кубоги финалига чиқди. Бундан ташқари, россиялик мутахассис Қирғиз Республикасининг 23 ёшгача бўлган олимпия терма жамоасини Осиё чемпионати саралаш ўйинларида бошқариб борди.
Кеча Қирғиз футбол иттифоқи ижроия қўмитаси Лисицин номзодини маъқуллагач, ҚР футбол федерацияси президенти Қамчибек Ташиев жамоанинг янги бош мураббийи билан учрашди. У жамоанинг янги мураббийига муваффақият тилади ва унинг раҳбарлигида жамоа янги марраларни забт этишига ишонч билдирди.
Қирғиз футбол иттифоқи ва янги бош мураббий ўртасидаги шартнома 1 йилга мўлжалланган. Максим Лисицин Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи якунига қадар ишлайди.
Аввалроқ Championat.asia сайти Лисицин Қирғиз Республикаси бош мураббийига айланиши ҳақида хабар берган эдик.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments