Latest news

15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   15 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3

Эшитдик-да! "Сурхон" футбол клубининг 2019-2022 йилги молиявий фаолияти жиддий ўрганилади News

Эшитдик-да! "Сурхон" футбол клубининг 2019-2022 йилги молиявий фаолияти жиддий ўрганилади

"Сурхон" футбол клубининг янги инвесторлар қўлига расман ўтиши билан боғлиқ ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, "Сурхон"нинг шу кунгача бўлган молиявий-хўжалик фаолияти мустақил аудит текширувидан 10 январга қадар ўтказилиши, аниқланган қарздорликлар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан бартараф этилиши ва шу жараёнда клуб янги инвесторга топширилиши лозим эди. 

Олинган маълумотга кўра, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 10 январь санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросини амалга ошира олмаган. Боиси аудит текшируви давомида жуда катта миқдорда қарздорлик аниқланган. Шундан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти ҳокими футбол клубининг 2019-2022 йиллар давомидаги молиявий фаолиятини ўрганиш масаласини вилоят Давлат молиявий назоратига оширган. Айни вақтда ЎзПФЛ мазкур йиллар давомида Лига рўйхатидан ўтказилган шартномалари нусхасини Сурхондарё футбол ассоциациясига тақдим этган. 

Маълум бўлишича, 2019-2022 йиллар давомида ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилган шартномалардан ташқари ҳам қўшимча шартномалар имзоланган, бироқ улар Лига рўйхатидан ўтказилмаган. Бу эса "Сурхон" футбол клубига ажратиб келинган маблағнинг мақсадсиз ва самарасиз сарфланишига олиб келган. Оқибатда клубда катта миқдорда қарздорлик вужудга келган. 

Қайд этиш керак, ЎзПФЛ сўнгги уч йил давомида "Сурхон" футбол клуби билан боғлиқ вазият соғлом руҳда эмаслигини бир неча бор таъкидлаб келди. Ўз навбатида, Лиганинг бу фикрлари сурхондарёлик футбол мухлислари эътирозига сабаб бўлди. Воқеалар ривожи кўрсатмоқдаки, Лига хавотири ўринли бўлган. "Сурхон" футбол клубини 2019 йилдан буён бошқариб келган раҳбарият йиллик харажатлар сметасини шакллантириш ва уни мақсадли йўналтириш масалаларида қатор камчиликларга йўл қўйган. 

Хавотирли томони шундаки, Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси ёпилишига 9 кун вақт қолди. Бу эса қаторасига иккинчи йил клубнинг янги инвесторларига муаммолар туғдиришини билдиради. Айни вақтда вилоят ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросини тезлаштириши талаб этилади.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика