Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  1 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  67 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Эшитдик-да! Сречко Катанец қандай касаллиги маълум News

Эшитдик-да! Сречко Катанец қандай касаллиги маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец анчадан буён соғлигидаги муаммолардан азият чекмоқда.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, словениялик мураббий онкологик касаллик билан курашмоқда. 


- 2023 йил 14 июнь куни Сречко Катанец соғлиги билан юзага келган муаммолар сабабли "CAFA Nation's Cup 2023" мусобақасининг Туркманистон, Тожикистон ва Эронга қарши ўйинларида қатнаша олмади.

- 2024 йил 23 март куни кутилмаганда соғлиги билан юзага келган муаммолар туфайли ўз ватани Словенияга жўнаб кетишга мажбур бўлди. 26 март кунги Гонконгга қарши ўйинга терма жамоани Алеш Чех бошчилигидаги штаб олиб тушганди.

- 2024 йил 5 июнь. Туркманистонга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Сречко Катанец шундай деганди: "...Соғлигим ҳақида тўлиқ айтиб берсам анча вақт керак бўлади. Ўз вақтида организимимни эшитмаганман. Жуда кўп жарроҳлик амалиётларини ўтказганман. Шу сабабли даволанишга тўғри келмоқда. Инсон фақат ҳаста бўлганидан кейингина соғлиғи ҳақида ўйлар экан. Айни пайтда соғлигим анча яхши. Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман. Ишончим комилки, бу нарса содир бўлмайди..."

- 2024 йил октябрь ойи. Бош мураббий соғлиги туфайли Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги БАА ва Эронга қарши ўйинларда иштирок эта олмаганди.

- 2025 йил январь ойи. Мураббийнинг саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра, Доҳадаги йиғинда иштирок этмайди.


Championat.asia сайти бош мураббийга тезроқ соғайиб кетишини тилайди.


Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика