Latest news

21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  14 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  2

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев Тошкентда ишлаши мумкин! News

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев Тошкентда ишлаши мумкин!

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев мавсумни иккинчи қисмида бошқа жамоани бошқариш эҳтимоли йўқ эмас.

Эшитишимизга қараганда, "Насаф" устози Рўзиқул Бердиевга Тошкент вилоятининг АГМК жамоаси қизиқмоқда. АГМКнинг жорий мавсумда Суперлигадаги натижалари кескин пасайиб кетгани ва жамоа турнир жадвалида қуйи ўринларда бораётгани клуб раҳбариятини қониқтирмаяпти. Шу боисдан ҳам Виктор Кумиковга яқин орада чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин. Кумиковни ўрнига эса биринчи номзод сифатида "Насаф"да ишлаётган тажрибали мутахассис Рўзиқул Бердиев қаралмоқда.

Айни пайтда "Насаф"даги молиявий ҳолат ёмонлашгани жамоадаги кўплаб етакчи футболчиларни кетишга ундамоқда. Ҳозирча жамоани расман ҳеч ким тарк этмаган бўлсада, трансфер ойнаси очилиши биланоқ кўплаб футболчилар бошқа жамоаларга кетиб қолиш эҳтимоли юқори. Буни Рўзиқул Бердиев ҳам бир неча маротаба матбуот анжуманларида таъкидлаб ўтган. Ва Бердиев, агарда жамоани етакчилар тарк этадиган бўлса, бунга мураббий сифатида тайёр эмаслигини билдирганди.

Агарда вазият шу рўсинда давом этадиган бўлса, унда Бердиев ҳам "Насаф"ни тарк этиш эҳтимоли йўқ эмас. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, АГМК Кумиковнинг ўрнига Рўзиқул Бердиев вариантини кўриб чиқаётгани айтилмоқда.

Рўзиқул Бердиев ўз вақтида "Насаф"да Виктор Кумиковга ёрдамчи сифатида ишлаб мураббийлик соҳасига илк қадамларини ташлаган

Эслатиб ўтамиз, 30 май куни АГМК - "Насаф" жамоалари Олмалиқда Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасида тўқнаш келишади.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика