Latest news

13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  0 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  10 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0

Эшитдик-да: ПФЛ ўтган йил якунлари ҳамда янги мавсумга бағишлаб катта йиғилиш ўтказади News

Эшитдик-да: ПФЛ ўтган йил якунлари ҳамда янги мавсумга бағишлаб катта йиғилиш ўтказади

Бизгача етиб келган гап-сўзларга қараганда, ПФЛ яқин кунлар ичида катта йиғилиш ташкил қилмоқчи.

Бунда ўтган мавсум якунлари кенг таҳлил қилинади, шунингдек, янги мавсум олдидан мақсад ва режалар кенг жамоатчиликка маълум қилинади. 

Яхши биласиз, ўтган йилнинг ёз ойида ЎФА раҳбариятида ўзгариш рўй берганидан сўнг автоматик равишда ПФЛда ҳам ўзгариш бўлди. Лекин янгиланган ПФЛ ҳозирча катта йиғилиш ташкил қилиб ОАВ вакиллари билан суҳбат қургани йўқ. Афтидан шундай йиғилиш шу йилнинг февраль ойида, то янги мавсум старт олгунга қадар бўлиб ўтади. 

Катта эҳтимол билан йиғилишда барча турдаги ОАВ ходимлари таклиф қилинади. Бунда бир қатор саволларга жавоб олиниши, хусусан ўтган мавсумнинг плюс ва минус томонлари, янги мавсумда Суперлигада аниқ нечта жамоа қатнашиши, қуръа қачон бўлиши, бу йилги Суперлига қайси ном остида ўтказилиши, Про лига формати ва бошқа саволлар борасида ПФЛ раҳбарияти томонидан маълумот берилиши кутиляпти. 

Фақат ҳозирча ушбу катта йиғилишнинг қачон ва қаерда бўлиб ўтиши эълон қилингани йўқ.

Rating: -43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика