Latest news

21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  7 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  4 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  5 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3

Эшитдик-да: Ўзбек футболида кутилмаган истеъфо News

Эшитдик-да: Ўзбек футболида кутилмаган истеъфо

Карантин даврида Ўзбекистон футболида ҳеч ким кутмаган истеъфо руй берди.

Эшитишимизга қараганда, ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов бугун кечки йиғилишда эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Ҳозирча мазкур хабар ҳеч бир тараф томонидан тасдиқлангани йўқ. Гарчи расман тасдиқланмаган бўлсада, катта эҳтимол ПФЛ мазкур ҳолат бўйича эрта ёки индин маълум қилиши кутилмоқда.

Таниқли журналист, сайтимиз ижодкори Хайрулла Холиқов ҳам ўзининг телеграм каналида ПФЛда ўзгаришлар бўлаётганига шаъма қилди: "ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов ишдан кетибди деб эшитдим. Бу ҳақда ташкилот расмий маълумот бериши кутиляпти экан", - деб ёзади Холиқов.

Маълумот учун, Даврон Шоқурбонов ўтган йили ёзда ПФЛ раҳбари этиб тайинланганди.

Коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон чемпионати 16 март кунидан расман тўхтатиб қўйилганди ва ҳозирга қадар жамоаларга расман машғулот ўтказиш учун ЎФА ёки ПФЛ рухсат бергани йўқ. Карантин даврида ташкилот Суперлига қачон тикланиши борасида бирор режа ёки таклифларини расман оммага тақдим этмай келаётганди. Гарчи ташкилот Суперлигани карантин даврида тиклаш бўйича ишлаб чиқаётган режаларини тақдим этмаган бўлсада, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мамлакатимизда футбол учрашувларини қайта тиклаш юзасидан қўшма йиғилиш ўтказгани ҳақида Диёр Имомхўжаев маълумот берганди.

Ҳозирча барча клублар қатори ва футбол иҳлосмандлари ҳам ПФЛ қачон Суперлигани қайта тиклашини кутишмоқда. Бу орада эса ташкилотда истеъфо кузатилаётгани ва Шоқурбоновнинг нега ишдан кетаётгани борасида маълумотлар йўқ.

Тез орада ПФЛ мазкур ҳолатга расман муносабат билдирилиши ёки хабарни тасдиқлашини кутамиз.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика