Latest news

13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  4 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди News

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди

Ўтган 2021 йилги мавсумда Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК кубогида муваффақиятли иштирок этиб, якунда мусобақанинг финалига қадар етиб бора олган эди.

Аммо клуб финалчи сифатида ишлаб топган мукофот пулларини жарималарни тўлашга сарфлайдиган кўринади. 

Янги йил арафасида “Насаф”нинг илгари клубда кўрикдан ўтган франциялик футболчи Абделае Диаките билан тузилган шартнома шартларини бажармагани учун ФИФА трансфер тақиқи белгилаган эди. Ушбу қарздорлик ҳал этилмагунича “аждарлар” янги ўйинчилар билан шартнома туза олмаслиги тайин. 

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди

Эшитишимизга қараганда, “Насаф” олдида яна бир муаммо пайдо бўлди. Ёдингизда бўлса, ўтган йили ОФК кубоги доирасидаги Гонконгнинг “Ли Ман” жамоасига қарши ўйинда ОФК учрашувга мухлислар киритилишига рухсат берган эди. Бироқ пандемия сабаб карантин қоидаларига риоя этилиши талаб этиларди. Аммо маълум бўлишича, “Насаф” ўша учрашувда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлай олмаган. 

Қўшимча равишда, пандемия даврида масофа сақлаш нуқтайи-назаридан кўпинча жамоаларнинг захира футболчилари одатдаги захира ўриндиғида эмас, балки унинг ортидаги трибуналарда ўтказилганига гувоҳ бўлдик. “Ли Ман” билан ўйинда аслида фақат жамоа аъзолари ўтиришига мўлжалланган ва захира футболчилари жойлашган трибунага тиббий ниқобсиз мухлислар ҳам киритиб юборилган. 

Эшитишимизга кўра, хавфсизлик масаласига эътиборсиз бўлган “Насаф” клубига ОФК жарима белгилади.

Эшитдик-да! "Оқ-тепа" ва "Истиқлол" "камбэк" қилмоқчи

Rating: -43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика