Latest news

10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  3 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  4 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  47 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  19 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  2 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36

Эшитдик-да: Жалолиддинов "Локомотив"га қайтяпти News

Эшитдик-да: Жалолиддинов "Локомотив"га қайтяпти

Бизга маълум бўлишича, ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов тез орада "Локомотив"га қайтади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори Жалолиддинов ушбу мавсумга тайёргарликни "Локомотив" сафида бошлаб, Суперлига бошланишига саноқлик кунлар қолганида Қозоғистоннинг "Қайрат" клубига ижарага берилганди. 

Уни "Қайрат"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Қурбон Бердиев шахсан жамоага таклиф этганди. Лекин Жасур Қозоғистонда кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмади. Бундан ташқари Қурбон Бердиев клубни тарк этиб, Эронга йўл олди. 

Шу боис Жасур Жалолиддиновнинг ўзи ҳам "Локомотив"га қайтишни хоҳлаб турибди. Кеча "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Диёрбек Туропов "Навбаҳор"га йўл олаётгани ҳақида хабар чиқди. Клуб раҳбарияти Туропов ўрнини Жалолиддинов билан тўлдирмоқчи. Шунингдек, ёзги трансфер пайтида "Локо"га кучли ҳужумчининг келиши кутиляпти. 

Жасурбек Жалолиддинов U-23 Осиё чемпионатидаги муносиб ўйини сабаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевдан "Келажак бунёдкори" медалини қабул қилиб олди. Давлатимиз раҳбарининг эътибори Жалолиддиновга ўз устида янада кўпроқ ишлаши учун далда берса ажаб эмас.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика