Latest news

Эшитдик-да! Игорь Шквирин "Турон" бош мураббийлигидан кетди News

Эшитдик-да! Игорь Шквирин "Турон" бош мураббийлигидан кетди

Кеча Coca Cola Суперлига 23-тури доирасида "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида "Турон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Кечаги мағлубиятдан сўнг яйпанликларнинг Суперлигада жон сақлаб қолиш имкониятлари кескин пасайиб кетди. "Championat.asia" сайти манбаларининг маълум қилишича, "Турон"ни бошқариб келаётган Игорь Шквирин бош мураббийликдан кетди. Мавсумнинг қолган 3 ўйинида жамоани бошқа мутахассис бошқаради.

Игорь Анатольевич шу йилнинг 23 июнь санасида "Турон" бош мураббийига айланганди. Шундан сўнг жамоа кетма-кет 5 тур мағлубият нималигини билмади (2 ғалаба ва 3 дуранг), аммо кейинги 8 турнинг еттитасида футболчилар майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишди. Суперлигада яйпанликлар бош мураббийлигидаги 13 турда Шквирин 2 ғалаба, 4 дуранг ва 7та мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати - 11:20.

Кулаётган Шквирин


Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Турон" Суперлига турнир жадвалида 23 ўйиндан кейин 13 очко тўплаган ҳолда сўнгги поғонада бормоқда. Ундан юқоридаги "Машъал" ва "Андижон"да 18тадан очко ва захирада биттадан ўйин бор.


Coca Cola Суперлигаси турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика