Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  11 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  12 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Эшитдик-да! ФИФА “Машъал”га муҳлат берди News

Эшитдик-да! ФИФА “Машъал”га муҳлат берди

“Машъал”ни олдинда анча синовли давр кутаётган кўринади.

Боиси муборакликлар сафида ўйнаб кетган айрим футболчилар клубнинг ҳамон улардан қарздорлиги мавжуд эканини даъво қилган ҳолда ФИФАга арз қилишди. Жумладан, нигериялик футболчилар Ифеанйи Ифеанйи ҳамда Ибе Микаел Окоро “Машъал” улар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмагани борасида шикоят билдиришган. 

ФИФА эса ҳар икки футболчи билан боғлиқ низоли вазият юзасидан якуний қарорни чиқарди. 12 апрелда ФИФА “Машъал” футбол клуби зиммасига Ифеанйи Ифеанйи ҳамда Ибе Микаел Окоро олдидаги қарздорликни ёпиш мажбуриятини қўйди. Агар бу вазифа клуб томонидан яқин 45 кун ичида бажарилмаса, “Машъал”нинг трансферларига тақиқ қўйилади. 

Сир эмас – одатда футбол клубларимиз йил якунида кўпинча хорижлик футболчилардан (айниқса сербиялик ва африкалик ўйинчилардан) қарздор бўлиб қолади. Ҳайратланарли жиҳати шундаки – клуб устидан арз қилиб, унинг трансферига тақиқ қўйдирган футболчилар билан яна ундан кейинги мавсумга шартномалар имзоланаверади – худди “Сурхон” Владимир Бубаня билан олдинроқ трансферини айнан у ёптирган бўлса ҳам иккинчи марта яна шартнома тузганидек. Дарвоқе, “Сурхон” Владимир Бубанянинг иккинчи марта ФИФАга ёзган шикоятини ҳали ёпганича йўқ. Бу орада Бубаня "Андижон"га кўчиб ўтишга ҳам улгурди.  

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Бубаня билан боғлиқ ҳолатни бежизга ёдга олмадик. Боиси Ибе Микаел Окоро ўтган йил аввалида “Андижон”нинг ҳам трансферига тақиқ қўйилишига сабаб бўлганди. Бу сафар энди “Машъал”нинг ҳам трансфери айнан Ибега қарздорлик вақтида тўланмагани сабаб ёпиладиганга ўхшайди.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика