Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Эшитдик-да! Арвеладзе Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Аммо, қайси жамоага? News

Эшитдик-да! Арвеладзе Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Аммо, қайси жамоага?

2017 йилнинг ёзида Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилиб олган Шота Арвеладзе 2020 йилнинг охирида жамоа билан хайрлашган эди.

У айни пайтда ишсиз бўлиб турибди. Аммо, футбол оммаси грузиялик мутахассиснинг тез орада юртимизга қайтиши ҳақида гапиряпти. "Championat.asia"га маълум бўлишича, Шота Юстиновичнинг хизматларига "Пахтакор" билан бирга, ЎФА ҳам қизиқмоқда. У Саудия Арабистонидаги муваффақиятсизликдан кейин бош мураббийсиз қолган Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариши мумкин.

Маълумот учун, "Пахтакор" спорт директори Жафар Ирисметов 8 июнь куни сайтимиз мухбири билан суҳбатда Арвеладзе ҳақидаги миш-мишларни рад қилмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шота Юстинович Ўзбекистонни тарк этгач, турк матбуоти унинг "Фенербахче" ва "Кайсериспор" клублари бош мураббийлигига асосий даъвогар бўлиб тургани ҳақида маълумот берди. Кейинчалик мутахассисга Қатарнинг "Ал Гарафа" жамоасидан таклиф бўлгани айтилган эди...

“Пул унумли эмас, кўп пул унумли” – Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни нега тарк этди?

Шота Арвеладзе "Пахтакор" бошқарувидаги биринчи мавсумида Ўзбекистон чемпионатида бронза, 2-сида кумуш медални қўлга киритган бўлса, клуб охирги 2 йил давомида ички мусобақаларда требл ва олтин дубл қайд этди.

Rating: -68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика